Bog'lanish

Telefon
(+998 65) 223-21-20

Elektron manzil
buxoro@adliya.uz

Xabarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

09

Бухоро вилоят адлия бошқармасида “8 декабрь - Ўзбекистон Республикаси Конституция қабул қилинганлигининг 27 йиллиги муносабати билан тантанали тадбир ўтказилди.



Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси халқимиз сиёсий-ҳуқуқий тафаккурининг юксак намунасидир. У ҳеч кимга қарам бўлмасдан, эркин ва озод, тинч ва осойишта, фаровон яшашнинг қонуний кафолати бўлиб келмоқда. Мустақил тараққиёт йилларида Конституциямиз юртимизда ҳуқуқий демократик давлат, кучли фуқаролик жамияти, эркин бозор муносабатлари ва хусусий мулк устуворлигига асосланган иқтисодиётни қуриш, халқимиз учун тинч, обод ва фаровон ҳаёт барпо этиш, Ўзбекистоннинг халқаро майдонда муносиб ўрин эгаллашида мустаҳкам пойдевор бўлиб хизмат қилмоқда. Ушбу тантанали байрам Ўзбекистон бўйлаб барча орган, ташкилот ва муассасаларда кенг нишонланмоқда.

Шу муносабат билан 2019 йил 6 декабр куни Бухоро вилоят адлия бошқармасининг мажлислар залида Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 27 йиллик байрами муносабати билан тантанали байрам тадбири ўтказилди.

Тадбирда Бухоро вилоят адлия бошқармаси ва унинг тизимидаги туман (шаҳар) адлия бўлимлари ва давлат нотариал идоралари ходимлари иштирок этди.


Тадбирни бошқарма бошлиғи Т.Очилов очиб бериб, давлатимиз мустақиллиги халқимизнинг миллий манфаатларини, тинч ва осуда ҳаётини таъминлаш, мамлакатимизнинг халқаро миқёсдаги обрў-эътиборини юксалтиришнинг мустаҳкам пойдевори бўлиб келаётганлиги, истиқлол бизни ўз тақдиримизни ўзимиз белгилаш ҳуқуқига эга бўлган ҳолда авлодларга ибрат ва намуна бўладиган буюк ишларни амалга оширишга имкон бераётган буюк куч эканлигини таъкидлаб, ўтирганларни байрам билан қутлади. 


Шундан сўнг бошқарма бошлиғи Т.Очилов томонидан Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирининг 2019 йил 22 ноябрдаги 717-шт-сонли буйруғига асосан Бухоро вилоят адлия бошқармаси Ташкилий-назорат ва таҳлил ишлари бўлими бошлиғи Мансуров Баҳодир Фармонович Қонунчиликни мустаҳкамлаш ишида ўзини кўрсатиб, меҳнат фаолияти давомида юқори натижаларга эришганлиги ҳамда ҳуқуқ ижодкорлиги ва ҳуқуқни қўллаш амалиётини шакллантиришда муносиб ҳисса қўшиб келаётганлиги учун Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг “Адлия аълочиси” кўкрак нишони билан тақдирланди.


Шунингдек, Вобкент туман 1-сон давлат нотариал идораси нотариуси Шарипов Самандар Шарипович Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирининг 2019 йил 3 декабрдаги 729-шт-сонли буйруғига асосан 8 декабрь – Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг йигирма етти йиллиги байрами муносабати билан ҳамда самарали меҳнати, қонун ижодкорлиги ва ҳуқуқни қўллаш соҳасини ривожлантиришда қўшаётган ҳиссаси учун Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг “Фахрий ёрлиғи” билан тақдирланган.

Тадбир якунида байрам муносабати билан ўз хизмат вазифасини виждонан бажарган ҳамда жамоат ишларидаги фаол иштирок этган ходимларни рағбатлантириш мақсадида Бухоро вилоят адлия бошқармаси ва туман (шаҳар) адлия бўлимлари ҳамда унинг тизимидаги идораларнинг қуйидаги ходимлари “Фахрий ёрлиқ” билан рағбатлантирилсин:


Умедов Шухрат Шокирович - Молия-иқтисод бўлими бошлиғи


Бахронов Бахром Содикович - Ижтимоий-иқтисодий соҳада ҳуқуқни қўллаш амалиётини ўрганиш бўлими катта маслаҳатчиси


Бафаев Абдурахимходжа Атоевич - Бухоро шаҳар адлия бўлими бошлиғи


Тўхтаев Улуғбек Рахматиллоевич - Бухоро туман адлия бўлими бошлиғи


Шеров Умид Рустамович - Жондор туман адлия бўлими бошлиғи

Чуллиев Ихтиёр Аскарович - Олот туман адлия бўлими бошлиғи


Хошимов Нодир Бахридинович - Когон шаҳар адлия бўлими бош маслаҳатчиси


Бозорова Дилобар Ғайратовна - Бухоро шаҳар 1-сон давлат нотариал идораси катта нотариуси


Розиева Зулфия Расуловна - Бухоро шаҳар 2-сон давлат нотариал идораси катта нотариуси


Эргашев Жамшид Нарзиллоевич - Бухоро шаҳар 3-сон давлат нотариал идораси катта нотариуси


Ашуров Баҳодир Низомович - Бухоро шаҳар 8-сон давлат нотариал идораси нотариуси


Ҳусаинов Жўрақул Холмуротович - Бухоро туман давлат нотариал идораси нотариуси


Султонова Нозима Рустамовна - Когон туман давлат нотариал идораси нотариуси


Ярашев Жамшид Рустамович - Пешкў туман 2-сон давлат нотариал идораси нотариуси


Турдиев Рустам Исмоилович - Қоровулбозор туман давлат нотариал идораси нотариуси


Тураева Дурдона Хикматовна - Бухоро шаҳар 4-сон давлат нотариал идораси нотариус ёрдамчиси

Шунингдек, Бухоро вилоят адлия бошқармаси ҳамда унинг тизимидаги идораларнинг қуйидаги ходимлари бир ойлик иш ҳақи миқдорида пул мукофоти билан рағбатлантирилсин:

Истамов Азизбек Ахтам ўғли - Бошқарма бошлиғининг котиби

Джўраев Акмал Асрорович - Боғбон

Султанова Роза Пулатовна - Хизматчи

Рамазонова Гулшод Акрамовна - Хизматчи

Жумаев Аброр Бахшиллоевич - Қоровул

Рўзиев Садриддин Бахшиллоевич - Қоровул

Гуламов Нодиршох Собирович - Когон шаҳар давлат нотариал идораси нотариуси

Ўрмонов Сухроб Султонович - Бухоро шаҳар 1-сон давлат нотариал идораси нотариус ёрдамчиси

Cаломова Зарина Аскаровна - Бухоро шаҳар 1-сон давлат нотариал идораси нотариус котибаси

Ахтамова Фируза Муртазоевна - Бухоро шаҳар 3-сон давлат нотариал идораси нотариус котибаси

Абдуллаева Шаҳноза Абдуллаевна - Бухоро шаҳар 6-сон давлат нотариал идораси нотариус котибаси

Жумаева Зарнигор Ғанижон қизи - Бухоро шаҳар 7-сон давлат нотариал идораси нотариус котибаси

Тўйев Мехриддин Мизробович - Ғиждувон туман 1-сон давлат нотариал идораси нотариус котиби

Хамидова Дилбар Баходир қизи - Ғиждувон туман 2-сон давлат нотариал идораси нотариус котибаси

Зоирова Нилуфар Ражабовна - Ғиждувон туман 3-сон давлат нотариал идораси нотариус котибаси

Умарова Дилором Шухрат қизи - Қоракўл туман 2-сон давлат нотариал идораси нотариус котибаси

Остонова Моҳичехра Усмоновна - Когон туман давлат нотариал идораси нотариус котибаси 

Раджабова Дилафруз Амоновна - Пешкў туман 1-сон давлат нотариал идораси нотариус котибаси

Садуллаева Сабина Камолиддиновна - Олот туман давлат нотариал идораси нотариус котибаси

Ташева Дилобар Хабибовна - Бухоро вилоят адлия бошқармаси ҳузуридаги нотариал архив иш юритувчиси


Бундан ташқари, байрами муносабати билан ҳамда интизомий жазо чораси қўлланилганидан кейинги даврдаги самарали меҳнати ва ўз хизмат вазифасини лозим даражада бажаришга ижобий ёндашганлиги учун Бухоро шаҳар 6-сон давлат нотариал идораси нотариуси Баракаев Азизжон Отақулович, Жондор туман 1-сон давлат нотариал идораси котибаси Махсудова Нигина Аскаровна, Шофиркон туман 2-сон давлат нотариал идораси котибалари Қаюмова Камола Мухиддиновна, Исомова Туйгул Анваровналарга нисбатан бошқарма бошлиғининг 2019 йил 27 февралдаги 50-шт-сонли буйруғига асосан қўлланилган “ҳайфсан” интизомий жазо чораси муддатидан олдин Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 183-моддасига асосан олиб ташланди.

Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими