Янгиликлар
ГАЗЛИ ШАҲАРЧАСИДА САЙЁР ҚАБУЛ ЎТКАЗИЛДИ.
Бухоро вилоят адлия бошқармаси раҳбариятининг 2019 йил 2-ярим йиллигида туман(шаҳар)ларда жисмоний шахсларни ва юридик шахсларнинг вакилларини сайёр қабул қилиш жадвалига мувофиқ йилнинг 9 декабрь куни Бухоро вилояти Ромитан тумани Газли шаҳарчасида навбатдаги сайёр қабул ташкил этилди.
100 дан ортиқ фуқароларни қамраб олган мазкур сайёр қабулда бошқарма раҳбарияти ва адлия ходимлари томонидан сайлов қонунчилиги, Ўзбекистон Республикасининг “Хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатлари тўғрисида”ги ва “Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 17 январдаги “Аҳоли муаммолари билан ишлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонининг мазмун-моҳияти ҳамда жисмоний ва юридик шахсларнинг давлат органлари ва ташкилотларига мурожаат қилиш тартиби, мурожаатлар билан ишлашга қаратилган нормалар ҳақида тўхталиб ўтилди.
Шунингдек тадбирда иштирок этган фуқаролар ва тадбиркорлардан уй-жой, пенсия, ер ажратиш, иш билан таъминлаш, имтиёзли кредитлар ажратиш, жисмоний ва юридик шахсларга тегишли бўлган нотурар жойларни давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйилиши (Вазирлар Маҳкамаси 97-сон қарори) масалалари юзасидан қилинган жами 40 дан ортиқ мурожаат кўриб чиқиш учун назоратга олинди.
Ташкилий-назорат ва таҳлил ишлари бўлими