Bog'lanish

Telefon
(+998 65) 223-21-20

Elektron manzil
buxoro@adliya.uz

Xabarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

07

"Очиқ эшиклар куни"


Ўзбекистон Республикаси адлия вазири ўринбосари томонидан 2019 йил 27 ноябрда тасдиқланган “Адлия органлари ва муассасаларида коррупцияга қарши курашиш ойлигини ўтказиш бўйича Тадбирлар дастури” ижросини таъминлаш мақсадида жорий йилнинг 6 декабрь куни Бухоро вилоят адлия бошқармасида “9 декабрь – Халқаро коррупцияга қарши курашиш куни”га бағишлаб ўтказилган “Очиқ эшиклар куни” тадбири ўтказилди.


Тадбир доирасида бошқарма бошлиғи Т.Очилов сўзга чиқиб соҳада коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларга имкон яратаётган сабаблар ва шарт-шароитларни йўқотиш бўйича олиб борилаётган ишлар, коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш борасида адлия органларининг ННТ ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари билан ижтимоий шериклиги самарадорлиги хусусида тўхталиб ўтди.


Шунингдек, тадбир давомида бошқарма бошлиғи Т.Очилов бошқарма ва унинг тизимида коррупцияга қарши курашиш дастурларининг ижроси юзасидан, ҳисобдорлик ва фаолиятнинг очиқлиги меҳанизмларини жорий этиш ҳамда одоб-ахлоқ қоидаларига риоя этилишини таъминлаш аҳволи юзасидан танқидий руҳда гапириб ўтиб, бу борадаги ишларни ижобий томонга янада жонлантириш тўғрисида бошқарма ва унинг тизимидаги ходимларга тегишли кўрсатма ва тавсиялар бериб ўтди.