Bog'lanish

Telefon
(+998 65) 223-21-20

Elektron manzil
buxoro@adliya.uz

Xabarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

10

Давлат хизматида манфаатлар тўқнашувининг олдини олиш ва уни бартараф этиш мавзусида ўқув семинари ўтказилди


Бухоро вилоят адлия бошқармасида “Давлат хизматида манфаатлар тўқнашувининг олдини олиш ва уни бартараф этиш” мавзусида семинар ўтказилди.


Президентимизнинг 2019 йил 27 майдаги “Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони билан тасдиқланган 2019-2020 йилларда коррупцияга қарши курашиш давлат дастури ҳамда Ўзбекистон Республикаси адлия вазири ўринбосари томонидан 2019 йил 27 ноябрда тасдиқланган "Адлия органлари ва муассасаларида коррупцияга қарши курашиши ойлигини ўтказиш бўйича Тадбирлар дастури" ижросини таъминлаш мақсадида ташкил этилган семинарда Адлия бошқармасининг масъул ходимлари, туман (шаҳар) адлия бўлимлари ва давлат нотариал идоралари ходимлари ҳамда ОАВ ходимлари иштирок этди.


Тадбирда давлат хизматида манфаатлар тўқнашувининг олдини олиш ва уни бартараф этиш чоралари хусусида батафсил маълумот берилди.


Семинарнинг асосий мақсади коррупцияга қарши курашиш соҳасида давлат органлари ва бошқа ташкилотлар ўз мансабдор шахсларининг ҳамда бошқа ходимларининг коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги ҳуқуқий саводхонлигини, шу жумладан, ҳуқуқий билимлари даражасини оширишдан иборат.

Ҳуқуқий экспертиза ва юридик хизматларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш бўлими