Bog'lanish

Telefon
(+998 65) 223-21-20

Elektron manzil
buxoro@adliya.uz

Xabarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

11

Бухорода "Янги Ўзбекистон - янги сайловлар" шиори остида тарғибот тадбирлари давом этмоқда.



Бухоро вилоят адлия бошқармаси ходимлари томонидан сайлов жараёнларига тайёргарлик кўриш ва уни юқори савияда ўтказиш юзасидан жойларда ҳуқуқий тарғибот тадбирлари қизғин давом этмоқда.


 Жорий йилнинг 11 декабрь куни Бухоро вилоят адлия бошқармаси ҳамда Бухоро шҳар адлия бўлими ходимлари томонидан Бухоро шаҳридаги 14-сонли умумий ўрта таълим мактабининг 9, 10 ва 11-синф ўқувчилари иштирокида тарғибот тадбири бўлиб ўтди.


 100 га яқин мураббий ва ўқувчилар иштирок этган мазкур тадбир “Ҳуқуқий саводхон аҳоли - юрт тараққиёти кафолати” шиори остида ўтказилиб, тадбирда 22 декабрь куни бўлиб ўтадиган сайловларда  ҳар бир Ўзбекистон Республикаси фуқароси ижтимоий келиб чиқиши, ижтимоий ва мулкий мавқеи, ирқий ва миллий мансублиги, жинси, маълумоти, тили, динга муносабати, машғулотининг тури ва хусусиятидан қатъи назар, тенг сайлов ҳуқуқига эга эканлиги, сайловларда фуқаролар ўзларининг сиёсий ҳуқуқларини рўёбга чиқариши, ўз хоҳиш-иродасини эркин ифодалаши мумкинлиги ҳақида батафсил тушунтириб ўтилди.


Тадбир сўнггида ўқувчиларга вазирликнинг "Ҳуқуқий ахборот" каналининг аҳамияти тушунтирилиб, каналга уланиш тартиби ҳам тушунтирилиб ўтилди ва иштирокчилар томонидан берилган саволларга маърузачилар томонидан жавоблар берилди.


Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими