Янгиликлар
Юридик аҳамиятга эга бўлган фактни белгиланиши таъминланди
Бухоро туман, “Қўшходим” МФЙ, Қўшходим қишлоғида яшовчи 03.10.1959 йилда туғилган фуқаро Носиров Камолиддин Насриддинович 14.10.2019 йилда Бухоро туман адлия бўлимига оғзаки мурожаат қилиб, мурожаатида 1975-1978 йилларда Бухоро туман собиқ “Бухоро” колхозида ишлаганлигини, иш ҳақини ҳисоблаш тўғрисидаги дафтарларда исми “Камол” деб нотўғри ёзилганлиги сабабли пенсия расмийлаштиришда қийналаётганлигини билдириб, амалий ёрдам беришни сўраган.
Бухоро туман адлия бўлими томонидан мурожаат батафсил ўрганиб чиқилганда фуқаро К.Носировнинг Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Бухоро туман бўлимига ёшга доир пенсияга чиқиш ҳақида мурожаат қилганлиги, пенсия жамғармаси томонидан унга, архив маълумотномасидаги собиқ “Бухоро” колхозида 1975-1978 йилларда фамилияси исми “Камол” деб нотўғри кўрсатилганлиги сабабли Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 8 сентябрь кунидаги 252-сон “Фуқароларнинг давлат пенсия тайинлашва тўлаш тартибини янада такомиллаштиришга йўналтирилган норматив-ҳуқуқий хужжатларни тасдиқлаш тўғрисида”ги қарорига асосан ҳужжатнинг тегишлилик фактини белгилаш суд тартибида амалга оширилиши юзасидан тушунтириш берилганлиги, Бухоро туман ҳокимлиги ҳузуридаги хўжалик ҳисобидаги идоралараро шахсий таркиб ҳужжатлар архивининг 2019 йил 20 сентябр кунидаги 1260-сонли архив маълумотномасида фуқаро Носиров Камолиддин Насриддиновичнинг ҳақиқатдан ҳам Бухоро туманида фаолият кўрсатган собиқ “Бухоро” колхозида 1975-1978 йилларда ишлаганлигини, архив фондида сақланаётган иш ҳақини ҳисоблаш тўғрисидаги дафтарлар (ҳисоб-китоб рақамлари, шахсий ҳисоб варақалари, тўлов ведомостлари)да исми “Камол” деб ёзилганлиги, бироқ, фуқаро Носиров Камолиддин Насриддиновичга Бухоро туман ИИБ томонидан 16.02.2019 йилда берилган фуқаролик паспортида исми “Камолиддин” деб кўрсатилганлиги, Жондор туман Статистика бўлимининг 2019 йил 19 октябрь кунидаги 01/1-22-99/3-191-сонли маълумотномасида собиқ “Бухоро” колхози Бухоро туман ҳокимининг 2007 йил 27 августь кунидаги 16-сонли қарори билан фаолияти тугатилганлиги, фуқаро К.Носиров томонидан ёшга доир пенсияга чиқиш ҳуқуқини берувчи ҳужжатларни расмийлаштиришда унинг исмининг турли хил ҳужжатларда тузатилган ҳолда қайд қилинганлиги муаммо туғдириб келаётганлиги аниқланган.
Шундан сўнг, Бухоро туман адлия бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Процессуал кодексининг 295-моддаси 1-қисми 6-бандига асосан жорий йилнинг 28 октябрь куни 20-20/3/224-сонли Юридик аҳамиятга эга бўлган фактни белгилаш ҳақида ФИБ Бухоро туманлараро судига ариза қиритилиб, ФИБ Бухоро туманлараро судининг 13.11.2019 йилдаги ҳал қилув қарорига асосан Бухоро туман адлия бўлимининг Носиров Камолиддин Насриддинович манфаатида киритилган ариза қаноатлантирилган.
Бухоро туман адлия бўлими