Янгиликлар
Бухоро шаҳрида навбатдаги сайёр қабул ўтказилди
Бугунги кунда мамлакатимизда аҳолининг мурожаатларини ўрганиш, уларни қийнаб келаётган муаммоларни аниқлаш ва жойида бартараф этиш бўйича бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.
Хусусан, жорий йилнинг 12 декабрь Бухоро шаҳридаги Навбаҳор ва Ойбек МФЙларда аҳоли билан сайёр учрашув ташкил қилинди.
Учрашувда Бухоро шаҳар ҳокими, шаҳар халқ қабулхонаси, шаҳар адлия бўлими, шаҳар прокуратураси ва ИИОФМБ ва бошқа ташкилот вакиллари бевосита иштирок этишди.
Қабул давомида Бухоро шаҳар адлия бўлими бошлиғи А.Бафаев томонидан иштирокчилар ва аҳоли вакилларига 22 декабрь куни бўлиб ўтадиган сиёсий жараёни хусусида, Хотин-қизларга нисбатан зўравонликка қарши курашиш хусусида, Коррупцияга қарши курашиш хусусида ҳамда Ерлардан оқилона фойдаланиш хусусида оддий халқчил тилда қисқача маълумот бериб ўтилди.
Қабулда келиб тушган аксарият саволларга жойига асослантирилган жавоблар берилиши билан бирга, 3 та мурожаат ўрганиб чиқиш учун назоратга олинди.
Бухоро шаҳар адлия бўлими