Bog'lanish

Telefon
(+998 65) 223-21-20

Elektron manzil
buxoro@adliya.uz

Xabarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

13

Адлия аралашгач фуқаронинг ҳуқуқи тикланди



Қоракўл туман Вахим МФЙ Вахим қишлоғида яшовчи фуқаро Қандимова Мастура Норқуловна 1994 йилдан Қоракўл туманидаги 29-сонли умумий ўрта таълим мактабига ишга кириб, 2008 йилгача турли лавозимларда ишлаганлигини, ишдан бўшаб кетиш вақтида унга мактаб маъмурияти томонидан меҳнат дафтарчасига иш даври киритиб бермаганлигини, ҳозирги кунда турли ташкилотларга мурожаат қилган бўлсада, мурожаати ижобий ҳал бўлмаётганлигини маълум қилиб, Қоракўл туман адлия бўлими ходимларига меҳнат дафтарчасини олишда амалий ёрдам сўраб мурожаат қилган.


Қоракўл туман адлия бўлими ходимлари томонидан мурожаат батафсил ўрганилиб, чиқилганда фуқаронинг мурожаати асосли эканлиги аниқланиб, Қоракўл туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказига билан биргаликда мурожаат муаллифини ишлаган иш даври меҳнат дафтарчасига киритилиб, мурожаат ижобий ҳал этилиши таъминланди.

Қоракўл туман адлия бўлими