Bog'lanish

Telefon
(+998 65) 223-21-20

Elektron manzil
buxoro@adliya.uz

Xabarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

13

45 йиллик хато тўғриланди




Ромитан туман "Боғисайдон" МФЙ Вағани қишлоғида яшовчи фуқаро Ражабов Нуриддин Нуруллоевич собиқ Боғитуркон жамоа хўжалигида 1974 йилдан 1988 йилгача ишлаган даврида фамилияси ва исми иш ҳақи дафтарларида нотўғри ёзувлар мавжуд бўлганлиги сабабли, ҳозирда ёшга доир пенсия тайинлашда иноабатга олинмаётганлигидан норози бўлиб Ромитан туман адлия бўлимига мурожаат қилган.

Ромитан туман адлия бўлими томонидан мурожаат ўрганилганда мурожаат муаллифи 1973 йилдан 1989 йилгача собиқ Боғитуркон жамоа хўжалигида ишчи вазифасида ишлаганлиги, Ромитан туман ҳокимлиги қошидаги идоралараро хўжалик шахсий таркиб архивининг маълумотига асосан мурожаат муаллифининг иш даврида иш ҳақи дафтарларида фамилия ва исми 1974 йилдан 1976 йилгача Нурулаев Нуридин, 1983 йилдан 1988 йилгача Ражабов Нуридин деб қайд этилганлиги аниқланган.

Шундан сўнг Ромитан туман адлия бўлими томонидан жорий йилнинг 11 октябрь куни фуқаро Ражабов Нуриддин Нуруллоевич маанфатида ФИБ Ромитан туманлараро судига Юридик фактни белгилаш ҳақидаги 20-27/3/440-сонли ариза киритилиб, суднинг 21.10.2019 йилдаги ҳал қилув қарорига асосан юридик аҳамиятга эга бўлган фактни белгиланиши таъминланди.


Ромитан туман адлия бўлими