Ғиждувон туман, Зарафшон МФЙ, Испечандоқ қишлоғида яшовчи фуқаро Г.Наимова сайёр қабул давомида Ғиждувон туман адлия бўлими ходимларига оғзаки мурожаат қилиб, унинг оилавий шароити оғирлиги сабабли бола парвариши бўйича нафақа пули олишда амалийёрдам сўраб мурожаат қилган.
Мурожаатни ўрганиш давомида мурожаат муаллифининг важлари асосли деб топилиб, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 15.02.2013 йилдаги 44-сонли қарори билан тасдиқланган "Кам таъминланган оилаларга ижтимоий нафақалар ва моддий ёрдам тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида"ги Низомга мувофиқ Зарафшон МФЙнинг 29.11.2019 йилдаги қарорига асосан фуқарога декабрь ойидан бошлаб бола парвариши бўйича нафақа тайинланиши белгиланди.
Ғиждувон туман адлия бўлими