Bog'lanish

Telefon
(+998 65) 223-21-20

Elektron manzil
buxoro@adliya.uz

Xabarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

14

Халқ давлат идораларига эмас, давлат идоралари халқимизга хизмат қилиши керак


“Халқ давлат идораларига эмас, давлат идоралари халқимизга хизмат қилиши керак. Зеро, халқимиз ўз ҳаётида ижобий ўзгаришларни эртага ёки узоқ келажакда эмас, айнан бугун кўриши керак!”. Мамлакатимиз Президенти Шавкат Мирзиёевнинг инсонпарварликка йўғрилган бу олижаноб даъватларига жавобан Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирнинг ўринбосари А.Ташқулов Бухоро шаҳридаги “Никоҳ уйи” биносида 2019 йил 13 декабрь куни жисмоний ва юридик шахсларнинг сайёр қабул қилди.


Қабул давомида ўз ечимини кутиб турган фуқароларнинг мурожаати тингланди ҳамда ҳар бир муаммо ечими юзасидан бевосита дахлдор ташкилот ва корхоналар раҳбарларига тегишли топшириқлар берилди.



Жумладан, ногиронларга моддий ёрдам кўрсатиш, арзон уй-жой билан таъминлаш, қурилишга рухсат олиш ва яна бир қатор бошқа масалалар ечими юзасидан оғзаки ҳуқуқий тушунтириш ҳамда амалий ёрдам сўралди.



Раислик қилувчи юқоридаги масалалар юзасидан фуқароларга ўз фикр ва мулоҳазаларини билдириб, фуқароларга ҳуқуқий тушунтиришлар берилиб, мурожаатлар ёзиб олинди.



Шунингдек, тадбир иштирокчиларига юртимизда муҳим сиёсий жараён, жорий йилнинг 22 декабрида ўтказиладиган сайлов қонунчилиги мазмун моҳиятини етказилиб, муҳим сиёсий тадбирга тайёргарлик кўриш ва унда муносиб иштирок этиш юзасидан тушунтиришлар берилиб, соҳага оид тегишли флаер ва буклетлар тарқатилди.


Бундан ташқари, Адлия вазирлиги ва Бухоро вилоят адлия бошқармаси ташаббуси билан “Биз биргамиз” лойиҳасининг навбатдаги акцияси ташкил этилди.


Нодавлат нотижорат ташкилотлар билан ҳамкорликда ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли қатламлари учун бепул ҳуқуқий маслаҳатлар кўрсатиш ва жойларда турли акция кўринишидаги тадбирларни ташкил этиш мақсадида Бухоро шаҳридаги “Никоҳ уйи” биносининг мажлислар залида “Биз биргамиз” лойиҳаси доирасидаги ижтимоий акция ва ярмарка ташкил этилди.



Мазкур хайрия акциясида 15 нафар имконияти чекланган шахслар томонидан ўзлари тайёрлаган ҳунармандчилик, зардўзлик, тикувчилик, кулолчилик, рассомчилик сингари маҳсулотларининг савдоси ўтказилди.


Ушбу акция ва ярмаркани имконияти чекланган шахсларни жамиятимизда ўз ўринларини топишларига яқиндан кўмаклашиш ва улар доимо эътиборда эканлигини билдиришдан иборатдир.


Тадбир якунида 2 нафар ногиронлик аравачасига эҳтиёжи бор бўлган фуқаро аниқланиб, уларга ногиронлик аравачалари топширилди.


Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими