Bog'lanish

Telefon
(+998 65) 223-21-20

Elektron manzil
buxoro@adliya.uz

Xabarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

16

Бухоро вилоят ИИБ ЙҲХБ ходимлари учун тарғибот тадбири ўтказилди.


Жорий йилнинг 16 декабрь куни Бухоро вилоят адлия бошқармаси масъул ходимлари томонидан Бухоро вилоят ИИБ ЙҲХБ ходимларининг кенгайтирилган таркибдаги йиғилишида Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасида нотариат тизимини тубдан ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 9 сентябрдаги ПФ-5816-сон  Фармони ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" 2019 йил 18 ноябрдаги 915-сон қарори ижросига бағишланган тадбир бўлиб ўтди.


Тадбир давомида ходимларга юқорида кўрсатилган Фармон ва Қарор бўйича Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилганлиги, шунга кўра транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилишда киритилган ўзгартиришлар юзасидан ҳамда бу борада ҳуқуқни тўғри қўллаш борасида ҳуқуқий тушунтиришлар бериб ўтилди.


Шунингдек, тадбир якунида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 27 майдаги “Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони билан тасдиқланган 2019-2020 йилларда коррупцияга қарши курашиш давлат дастури ҳамда сайлов қонунчилиги, Ўзбекистон Республикасининг “Хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатлари тўғрисида”ги ва “Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонунларининг мазмун-моҳияти ҳамда аҳамияти юзасидан тўхталиб ўтилди.


Тадбир сўнгида иштирокчилар томонидан берилган саволларга Бухоро вилоят адлия бошқармаси масъул ходими томонидан тегишли жавоблар бериб ўтилди.


Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими