Янгиликлар
Адлия аралашгач
Эътибор қилган бўлсангиз, қишнинг илк кунларидан бошлаб табиий газ муаммоси юзасидан фуқароларда шикоятлар кўпайишини кузатишимиз мумкин.
Хусусан ана шундай мурлжаатлардан бири Ромитан туман Газли шаҳар Дўстлик кўчаси 23-уйда истиқомат қилувчи фуқаро Б.Нурмонова Бухоро вилоят адлия бошқармаси бошлиғи биринчи ўринбосари А.Рўзиевнинг 09.12.2019 йилдаги Газли шаҳарчасида ўтказган сайёр қабул давомида яшаб турган уйига табиий газни улаб беришда амалий ёрдам сўраб мурожаат қилди.
Шундан сўнг бошқарма бошлиғи биринчи ўринбосари А.Рўзиевнинг кўрсатмасига асосан Ромитан туман адлия бўлими ходимлари томонидан мурожаат жойига чиқиб мутахассислар иштирокида ўрганилиб, адлия бўлимининг аралашуви билан мурожаат муаллифининг уйи табиий газга уланилиши таъминланди.