Bog'lanish

Telefon
(+998 65) 223-21-20

Elektron manzil
buxoro@adliya.uz

Xabarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

30

Ҳар бир мурожаат алоҳида эътиборда!


Бухоро туман, “Сўфикоргар” МФЙ, Товуқчи қишлоғида яшовчи фуқаро Ходжиева Зебо Райхоновна Бухоро туман адлия бўлимига қилган мурожаатида 1986-2003 йилларда Бухоро туман собиқ “Москва” ширкат хўжалигида ишлаганлигини, иш ҳақини ҳисоблаш тўғрисидаги дафтарларда исм шарифи “Хожиева Зебо” деб нотўғри ёзилганлиги сабабли пенсия расмийлаштиришда қийналаётганлигини билдириб, амалий ёрдам беришни сўраган.

Шундан сўнг бўлим ходимлари томонидан мурожаат муаллифининг мурожаати батафсил ўрганиб чиқилганда Фуқаро З.Ходжиева Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Бухоро туман бўлимига ёшга доир пенсияга чиқиш ҳақида мурожаат қилганлиги, пенсия жамғармаси томонидан унга, архив маълумотномасидаги собиқ “Москва” ширкат хўжалигида 1986-2003 йилларда фамилияси “Хожиева” деб нотўғри кўрсатилганлигини маълум қилинганлигини, Бухоро туман ҳокимлиги ҳузуридаги хўжалик ҳисобидаги идоралараро шахсий таркиб ҳужжатлар архивининг архив маълумотномасида фуқаро Ходжиева Зебо Райхоновнанинг ҳақиқатдан ҳам Бухоро туманида фаолият кўрсатган собиқ “Москва” ширкат хўжалигида 1986-2003 йилларда ишлаганлигини, архив фондида сақланаётган иш ҳақини ҳисоблаш тўғрисидаги дафтарлар (ҳисоб-китоб рақамлари, шахсий ҳисоб варақалари, тўлов ведомостлари) да фамилияси “Хожиева” деб ёзилганлиги кўрсатилганлигини, бироқ, фуқаро Ходжиева Зебо Райхоновнага Бухоро туман ИИБ томонидан  09.09.2017 йилда берилган АB 7671101 рақамли фуқаролик паспортида фамилияси “Ходжиева” деб кўрсатилганлиги, фуқаронинг номига 28.01.1965 йилда очилган меҳнат дафтарчасида 1986-2003 йилларга қадар собиқ “Москва” ширкат хўжалигида колхозчи бўлиб ишлаб келганлигини тасдиқловчи ёзувлар киритилганлиги, Бухоро туман Статистика бўлимининг маълумотномасида собиқ “Чорбакр” ширкат хўжалигида Бухоро туман ҳокимининг 2008 йил 30 апрел кунидаги 11-сонли қарори билан фаолияти тугатилганлиги аниқланиб, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Процессуал кодексининг 295-моддаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 13 апрелдаги ПҚ-3666-сонли қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги тўғрисида”ги Низомга асосан жорий йилнинг 5 декабрь куни ФИБ Бухоро туманлараро судига 20-20/3/261-сонли фуқаро манфаатида Юридик аҳамиятга эга бўлган фактни белгилаш ҳақида ариза киритилди.

ФИБ Бухоро туманлараро судининг 20.12.2019 йилдаги Ҳал қилув қарорига асосан Бухоро туман адлия бўлимининг фуқаро Ходжиева Зебо Райхоновнанинг манфаатида юридик аҳамиятга эга фактни белгилаш тўғрисидаги аризаси қаноатлантирилди ва фуқаронинг оворагарчилигига барҳам берилди.

Бухоро туман адлия бўлими