Bog'lanish

Telefon
(+998 65) 223-21-20

Elektron manzil
buxoro@adliya.uz

Xabarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

30

Адлия аралашгач фуқаронинг оворагарчилигига чек қўйилди!


Бухоро туман, “Хонабод” МФЙ, Хонабод қишлоғида яшовчи фуқаро Расулов Мўсин Шарипович Бухоро туман адлия бўлимига мурожаат қилиб 1997-2000 йилларда Бухоро туман собиқ “Чорбакр” колхозида ишлаганлигини, иш ҳақини ҳисоблаш тўғрисидаги дафтарларда исм шарифи “Расулов Мухсин” деб нотўғри ёзилганлиги сабабли пенсия расмийлаштиришда қийналаётганлигини маълум қилиб, мазкур муаммони ҳал этишда амалий ёрдам сўраб мурожаат қилган.

Туман адлия бўлими ходимлари томонидан мурожаат батафсил ўрганиб чиқилганда Бухоро туман ҳокимлиги ҳузуридаги хўжалик ҳисобидаги идоралараро шахсий таркиб ҳужжатлар архивининг архив маълумотномасида фуқаро Расулов Мўсин Шариповичнинг ҳақиқатдан ҳам Бухоро туманида фаолият кўрсатган собиқ “Чорбакр” колхозида 1997-2000 йилларда ишлаганлигини, архив фондида сақланаётган иш ҳақини ҳисоблаш тўғрисидаги дафтарлар (ҳисоб-китоб рақамлари, шахсий ҳисоб варақалари, тўлов ведомостлари)да исм шарифида “Расулов Мухсин” деб ёзилганлиги, бироқ, фуқарога Бухоро туман ИИБ томонидан  берилган фуқаролик паспортида фамилияси “Расулов Мўсин” деб кўрсатилганлиги, фуқаронинг номига 10.08.1959 йилда очилган № 1151712 рақамли меҳнат дафтарчасида 1997-2000 йилларга қадар собиқ “Чорбакр” колхозида колхозчи бўлиб ишлаб келганлигини тасдиқловчи ёзувлар киритилганлиги, Бухоро туман Статистика бўлимининг маълумотномасида собиқ “Чорбакр” колхозида Бухоро туман ҳокимининг 2008 йил 30 апрел кунидаги 11-сонли қарори билан фаолияти тугатилганлиги, шунингдек, 1959 йил 25 август куни берилган туғилганлик гувоҳномасида ҳам Расулов Мўсин Шарипович деб кўрасатилганлиги аниқланган.

Ўрганиш натижасида Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Процессуал кодексининг 295-моддаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 13 апрелдаги ПҚ-3666-сонли қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги тўғрисида”ги Низомга асосан Бухоро туман адлия бўлими томонидан фуқаронинг манфаатида ФИБ Бухоро туманлараро судига 12.12.2019 йилда Юридик аҳамиятга эга бўлган фактни белгилаш ҳақида ариза киритилди.

ФИБ Бухоро туманлараро судининг 20.12.2019 йилдаги Ҳал қилув қарорига асосан Бухоро туман адлия бўлимининг фуқаро М.Расулов манфаатида Юридик аҳамиятга эга фактни белгилаш тўғрисидаги аризаси қаноатлантирилган ва фуқаронинг оворагарчилигига барҳам берилди.

Бухоро туман адлия бўлими