Янгиликлар
Қоровулбозор тумани аҳолиси учун “Абдуллоҳ ибн Муборак” жоме масжиди фойдаланишга топширилди
Ҳаммамизга маълумки, Ислом таълим, фан ва маданият ташкилоти (ISESCO) томонидан Бухоро 2020 йилда Ислом маданияти пойтахти деб эълон қилинди.
Мазкур юксак мақомнинг муқаддимаси ўлароқ 2020 йилнинг илк кунларида Бухоро вилоят адлия бошқармаси томонидан Қоровулбозор туманидаги “Абдуллоҳ ибн Муборак” жоме масжиди туман фуқароларига Ислом динига эътиқод қилиш эҳтиёжини қондириш, ибодат, расм-русумларни биргаликда адо этишга имкон яратиш учун давлат рўйхатидан ўтказилиб, гувоҳнома топширилди.
Бухоро вилоят адлия бошқармаси Нодавлат нотижорат ташкилотлар бўлими бошлиғи Ҳ.Ҳотамов