Янгиликлар
Бухоро вилоят адлия бошқармаси томонидан 2019 йил давомида жисмоний ва юридик шахслардан келиб тушган мурожаатларни умумлаштириш ва таҳлил қилиш юзасидан М А Ъ Л У М О Т
Бухоро вилоят адлия бошқармасига 2019 йил давомида жисмоний ва юридик шахслардан келиб тушган мурожаатлар умумлаштирилиб, таҳлил қилинди.
Бухоро вилоят адлия бошқармасига 2019 йил давомида жисмоний ва юридик шахслардан 1723 та мурожаатлар келиб тушган бўлиб, шундан 1265 таси ҳал этилган.
Ҳал этилган мурожаатлардан 676 та мурожаат ёки 53 фоизи қаноатлантирилган, 589 та мурожаат юзасидан мурожаат муаллифига ҳуқуқий тушунтириш берилган, 137 та мурожаат эса тегишлигига кўра бошқа идора ва ташкилотларга кўриб чиқиш учун юборилган. Шунингдек, бошқармага келиб тушган 303 та мурожаат туман шаҳар адлия бўлимлари томонидан кўриб чиқилиб ҳал этилган.
II. Ишонч телефонларига келиб тушган мурожаатларни кўриб чиқиш натижалари бўйича:
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва Бухоро вилоят адлия бошқармасининг “Ишонч телефони”га (1008) 2019 йил давомида жами 87 та мурожаат келиб тушган бўлиб, шундан 85 таси ҳал этилган.
Ҳал этилган мурожаатлардан 40 таси (47 фоизи) қаноатлантирилган, 45 таси (52 фоизи) бўйича мурожаат муаллифига ҳуқуқий тушунтириш берилган, 2 та мурожаат кўриб чиқиш учун тегишлилиги бўйича бошқа ташкилотга юборилган.
Бошқарма раҳбариятининг шахсий қабулларида 2019 йилнинг 9 ойи давомида жами 73 та жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари қабул қилинган.
Шунингдек, бошқарма раҳбариятининг 2019 йил II ярим йиллигида туманларнинг чекка ҳудудларида жисмоний шахсларни ва юридик шахсларнинг вакилларини сайёр қабул қилиш жадвали тасдиқланган бўлиб, мазкур жадвалга асосан 21 август куни Бухоро туманидаги “Сўфикоргар” МФЙ, 24 август куни Вобкент туманидаги “Косари” МФЙ, 27 август куни Қоровулбозор туман “Бўзачи” МФЙ, 13 сентябрь куни Вобкент туманидаги Ҳавлагарон МФЙ, 14 сентябрь куни Шофиркон туманидаги Жўйработ МФЙ, 21 сентябрь куни Пешку туманидаги “Туркистон” МФЙ, 27 сентябрь куни Когон туманидаги “Ҳукуматобод” МФЙ, 28 сентябрь куни Ромитан туманидаги “Тарнаут” МФЙ, 23 октябрь куни Когон шаҳридаги “Туркистон” МФЙ, 24 октябрь куни Шофиркон тумани “Бобоато” МФЙ, 31 октябрь куни Қоракўл тумани “Қоракўл” МФЙ, 26 ноябрь куни Олот тумани “Опшоқ” МФЙ ҳудудлари ва 9 декабрь куни Ромитан тумани Газли шаҳрида бошқарма раҳбариятининг сайёр қабули ўтказилди.
Мазкур сайёр қабуллар жараёнида жами 248 та жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари қабул қилиниб, 84 та мурожаат қаноатлантирилди, 122 та марожаат бўйича мурожаат муаллифига ҳуқуқий тушунтириш берилди ҳамда 42 та мурожаат тегишлилиги бўйича ваколатли ташкилотга кўриб чиқиш учун юборилди.
Бошқарма ва туман (шаҳар) адлия бўлимларига келиб тушган ва қаноатлантирилган мурожаатларни, шунингдек мурожаатлар давомида энг кўп учраётган қонун бузилиши ҳолатларининг келиб чиқиш сабабларини аниқлаб, уларни бартараф этиш бўйича зарур ҳуқуқий тушунтиришлар матбуотда ва расмий веб-сайтларда кенг ёритиб борилмоқда.
III. Келиб тушган мурожаатлар хусусияти бўйича таҳлил қилинди.
1. Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида
Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида жами 871 та шикоят, ариза ва таклифлар келиб тушган. Мазкур мурожаатларнинг 499 таси ҳал этилган бўлиб, 316 таси қаноатлантирилган. Мурожаатларни қаноатлантириш даражаси 63 % ни ташкил қилади. Мурожаатларни кўриб чиқиш натижалари юзасидан аниқланган қонунбузилишлар бўйича 36 тақдимнома, 34 даъво аризаси, 14 та маъмурий таклиф киритилган.
Мазкур таъсир чораларининг натижалари юзасидан 37 нафар ходим интизомий, 14 нафар ходим маъмурий жавобгаликка тортилиб, 463 618 833 сўм ундирилиши таъминланган. Шунингдек, 6 та ҳужжат бекор қилиниши таъминланди.
Мазкур соҳадаги таҳлил, мурожаатларни ижтимоий ҳимояга доир қонунлар ижроси масалалари юзасидан, меҳнат низолари юзасидан ва уй-жой ҳамда ерга доир қонун ҳужжатлари юзасидан кўплигини кўрсатди.
2. Ижтимоий-иқтисодий соҳада ҳуқуқни қўллаш амалиётига оид
Ижтимоий-иқтисодий соҳада ҳуқуқни қўллаш амалиётига оид жами 339 та шикоят, ариза ва таклифлар келиб тушган. Мазкур мурожаатларнинг 264 таси ҳал этилган бўлиб, 119 таси қаноатлантирилган. Мурожаатларни қаноатлантириш даражаси 45 % ни ташкил қилади.
Мурожаатларни кўриб чиқиш натижалари юзасидан аниқланган қонунбузилишлар бўйича 11 та тақдимнома, 4 та даъво аризаси, 2 та маъмурий таклиф, 11 та огоҳнома киритилган.
Мазкур таъсир чораларининг натижалари юзасидан 1 нафар ходим интизомий, 347 054 000 сўм ундирилиши таъминланган.
Мазкур соҳадаги таҳлил ҳам мурожаатларнинг уй-жой ҳамда ерга доир қонун ҳужжатлари юзасидан, банк фаолияти ва солиқ соҳасига оид масалаларда кўплигини намоён этди.
3. Нотариат ва адвокатура органлари соҳасида.
Нотариат ва адвокатура органлари соҳасида жами 330 та мурожаат келиб тушган бўлса, шундан 243 таси нотариат соҳасида, 64 таси адвокатура ва 23 таси бошқа соҳаларда ҳисобланади.
IV. Туман (шаҳар) адлия бўлимлари томонидан мурожаатларни кўриб натижалари бўйича:
Шикоятлар бўйича: 2019 йил давомида жами 2798 та шикоят келиб тушган бўлиб, шундан 2748 таси ҳал этилган, 2420 таси (87%) қаноатлантирилган, 328 тасига (13%) ҳуқуқий тушунтириш берилган, 47 та мурожаат тааллуқлиги бўйича бошқа идораларга юборилган.
Энг кўп шикоятлар меҳнат низолари, уй-жой масаласи, солиқ соҳасига оид, ерга доир ва ижтимоий ҳимояга оид қонун ҳужжатлари юзасидан келиб тушган.
Аризаларнинг кўриб чиқилиши бўйича: 2019 йил давомида жами 2014 та ариза келиб тушган бўлиб, шундан 1871 та мурожаат ҳал этилган. Ҳал этилган мурожаатларнинг 1417 таси (75 %) қаноатлантирилган, 454 (24 %) тасига ҳуқуқий тушунтириш берилган, 128 та мурожаат тааллуқлиги бўйича бошқа ташкилотларга юборилган.
Бўлимлар томонидан жами қабуллар давомида 4235 та мурожаат қайд қилинган, 1592 таси шахсий қабул пайтида, 2643 таси сайёр қабул жараёнида мурожаатлар қайд қилинган.
Шахсий ва сайёр қабуллар давомида келиб тушган мурожаатларнинг 4064 таси ҳал этилган бўлиб, шундан 3501 таси (86 %) қаноатлантирилган, 563 тасига (14 %) тушунтириш берилган, 162 таси тааллуқлилиги бўйича бошқа ташкилотларга юборилган.
Мурожаатларни кўриб чиқиш натижалари юзасидан аниқланган қонунбузилишлар бўйича 3 та жиноий жавобгарликка тортиш юзасидан, 53 та маъмурий жавобгарликка тортиш юзасидан таклиф, 281 тақдимнома, 1 та огоҳнома киритилган. Бундан ташқари фуқаро манфаатида 3 млрд. 935 млн. 785 минг сўм миқдоридаги 775 та даъво аризаси тегишли судларга киритилган.
Мазкур таъсир чораларининг натижасида 51 нафар ходим интизомий, 45 нафар ходим маъмурий жавобгаликка тортилиб, 1 нафар ходим билан меҳнат шартномаси бекор қилинган 5 млрд 849 млн. 464 минг 241 сўм ундирилиши таъминланган. Шунингдек, 29 та ҳужжат бекор қилиниши таъминланди.
Мурожаатларни кўриб чиқиш натижалари юзасидан аниқланган қонунбузилишлар бўйича 3 та жиноий жавобгарликка тортиш юзасидан, 65 та маъмурий жавобгарликка тортиш юзасидан таклиф, 334 тақдимнома, 1 та огоҳнома киритилган. Бундан ташқари фуқаро манфаатида 4 млрд. 452 млн. 838 минг сўм миқдоридаги 885 та даъво аризаси тегишли судларга киритилган.
Мазкур таъсир чораларининг натижасида 63 нафар ходим интизомий, 59 нафар ходим маъмурий жавобгарликка тортилиб,1 нафар ходим билан меҳнат шартномаси бекор қилинган 7 млрд. 865 млн. 623 минг 560 сўм ундирилиши таъминланган. Шунингдек, 48 та ҳужжат бекор қилиниши таъминланди.
Ташкилий-назорат ва таҳлил
ишлари бўлими