Bog'lanish

Telefon
(+998 65) 223-21-20

Elektron manzil
buxoro@adliya.uz

Xabarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

08

Жойларда “Касаба уюшмалари тўғрисида”ги қонуннинг мазмун-моҳияти кенг тушунтирилмоқда



Бухоро вилоят адлия бошқармаси ҳамда вилоят Касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси билан ҳамкорликда туман (шаҳар)ларда тарғибот ташкилотлари ташкил этиб, Ўзбекистон Республикаси "Касаба уюшмалари тўғрисида"ги, "Жамоат бирлашмалари тўғрисида"ги, "Нодавлат нотижорат ташкилотлар тўғрисида"ги, "Ижтимоий шериклик тўғрисида"ги Қонунларнинг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини тушунтириш ишлари олиб борилмоқда.


Хусусан, жорий йилнинг 7 январь куни Бухоро Давлат Университети биносида касаба уюшмасининг шаҳар ва туман кенгашлари, бошланғич касаба уюшмалари раислари, корхона ва ташкилот раҳбарлари қатнашувидаги тадбирда Бухоро шаҳар адлия бўлими бошлиғи А.Бафаев Ўзбекистон Республикасининг янги таҳрирдаги "Касаба уюшмалари тўғрисида"ги ЎРҚ-588-сонли Қонуни мазмун-моҳияти борасида маъруза қилди.


Тадбир вилоят телерадиокомпанияси томонидан видеолавҳага олиниб, А.Бафаев томонидан Қонун аҳамияти хусусида интервью ҳам берилиши ҳам таъминланди.


Бундан ташқари шу куни Бухоро туманида ҳам Бухоро туман ҳокимлиги биносида Бухоро туман адлия бўлими ташаббуси билан касаба уюшмалари туман кенгашлари, бошланғич касаба уюшмалари раислари, корхона ва ташкилот раҳбарлари қатнашувидаги тарғибот тадбири бўлиб ўтди.



Тадбирда Бухоро туман адлия бўлими бошлиғи У.Тўхтаев Ўзбекистон Республикасининг янги таҳриридаги "Касаба уюшмалари тўғрисида"ги ЎРҚ-588-сонли Қонуни ҳамда "Ижтимоий шериклик тўғрисида"ги Қонунларнингмазмун-моҳияти борасида маъруза қилди.


Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими