Янгиликлар
Адлия аралашгач инсон ҳуқуқи тикланди
Фарзанд дунёга келгач, онанинг вазифаси унга ғамхўрлик қилишдир. Бола то боғча ёшига етгунча аёл бошқа иш қилишдан чекланиши табиий. Бундай пайтда оиладаги шароитга қараб она маҳалла фуқаролар йиғинидан бола парвариши учун ёрдам пули олиши мумкинлиги қонунчиликда белгиланган.
Бироқ айрим мансабдор шахслар ўз мансаб вазифасидан фойдаланиб, давлат томонидан берилган мазкур имтиёзни берилишида лоқайдлик ва масъулиятсизлик билан ндашадилар.
Хусусан, Қоракўл туман Қувача МФЙ Қувача қишлоғи 320-уйда яшовчи фуқаро Б.Бобомуродовнинг тайинланган моддий ёрдам МФЙ томонидан асосиз равишда бекор қилинганлигидан норози бўлиб адлия бошқармасининг "Ишонч телефони"га мурожаат қилган.
Мазкур мурожаатни ўрганиш давомида фуқаро Б.Бобомуродовнинг турмуш ўртоғи Л.Манглиеванинг 05.01.2019 йилда Қувача МФЙга мурожаат қилинганлиги, махсус комиссия томонидан фуқаро Л.Манглиевага 12 ой муддатда “0-2” ёшгача бола парвариши бўйича нафақа тайинланганлиги ҳамда тайинланган нафақа МФЙ котибасининг эътиборсизлиги натижасида жорий йилнинг октябрь-ноябрь ойлари учун тўланмаганлиги маълум қилинган.
Ваҳоланки, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 15.02.2013 йилдаги 44-сонли “Кам таъминланган оилаларга ижтимоий нафақалар ва моддий ёрдам тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 35-бандида фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи котиби ҳар ойда ойнинг охирги кунидан кечикмай, фуқаролар йиғинининг (Комиссиянинг) қарори баённомаси асосида олувчининг фамилияси, паспорт рақами, шунингдек тўланиши керак бўлган суммани кўрсатган ҳолда тегишли нафақа ва моддий ёрдам тўлашга ведомость тузиши, ведомостлар фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи раисининг имзоси ва муҳр ҳамда ушбу орган ҳудудига бириктирилган туман (шаҳар) аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази ходимининг имзоси билан тасдиқланиши белгиланган.
Юқоридагиларга ҳамда Ўзбекитон Республикаси Президентининг 2018 йил 13 апрелдаги ПҚ-3666-сонли қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги тўғрисида”ги Низомга асосан бошқарма томонидан Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Бухоро вилояти Қоракўл туман Кенгашига Қоунбузилиш ҳолатлари, унинг келиб чиқиши сабаблари ва шарт-шароитларини бартараф этиш юзасидан тақдимнома киритилди.
Киритилган таъсир чора натижасида фуқаронинг бузилган ҳуқуқлари тикланиб, Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Бухоро вилояти Қоракўл туман Кенгашининг 20.12.2019 йилдаги к-27-сонли буйруғига асосан Қувача МФЙнинг масъул котиби О.Хидированинг ижро интизомига риоя қилмаганлиги сабабли, унга нисбатан ЎзР Меҳнат кодексининг 181-моддаси 1-қисми билан "Хайфсан" интизомий жазо чораси қўлланилган.
Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўлими бошлиғи Т.Азимов