Bog'lanish

Telefon
(+998 65) 223-21-20

Elektron manzil
buxoro@adliya.uz

Xabarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

09

Сайёр қабуллар натижаси...



Ҳар бир мурожаат ортида инсон манфаати, унга боғлиқ масалани ҳал этиш масъулияти турибди. Фуқароларимиз томонидан кўтарилган масаланинг нечоғлик қамровидан қатъий назар, унда инсон тақдири мавжудлигини унутмаслик лозим. 

Бу борада Адлия вазирлиги раҳбариятидан тортиб то қуйи тизим – туман-шаҳар адлия бўлимлари раҳбарларининг сайёр қабуллари айтишга арзигулик натижалар бераётганини ҳам алоҳида таъкидлаш жоиз. 

Хусусан, Бухоро вилоят адлия бошқармаси раҳбариятининг томонидан 26.11.2019 йилда Олот туман, опшоқ МФЙда ўтказилган сайёр қабул давомида Опшоқ қишлоғида яшовчи фуқаро А.Нарзуллаевнинг турмуш ўртоғи Х.Хайриеваанинг розилигисиз ногиронлик пенсиясидан ёшга доир пенсиясига ўтказилганидан норози бўлиб мурожаат қилган эди.

Мазкур мурожаатни ўрганиш жараёнида, фуқаро Х.Хайриева 16.06.1992 йил ногиронлиги бўлган шахс сифатида Бухоро вилоят собиқ 3-сонли ихтисослаштирилган руҳий-асаб касалликлари ТМЭКида рўйхатда туриб, 10.06.1997 йилда ТМЭК томонидан тиббий кўрикдан ўтказилиб иккинчи гуруҳ ногиронлиги умумий касалликдан сабаби билан муддатсиз(умрбод) белгиланиб, 96 А серияли 406135 рақамли ногиронлиги мавжудлиги тўғрисидаги ТМЭК маълумотномаси берилганлиги маълум бўлди.

Ваҳоланки, Ўзбекистон Республикаси “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида” ги Қонуннинг 16-моддасида ногиронлик сабаблари ва гуруҳлари, шунингдек ногиронлик бошланган вақт ва ногиронликнинг қанча муддатга белгиланиши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тасдиқлайдиган улар тўғрисидаги Низом асосида ишловчи тиббий-меҳнат эксперт комиссиялари (ТМЭК) томонидан аниқланиши белгиланган.

Шунингдек, фуқаро Х.Хайриеванинг собиқ ижтимоий таъминот бўлимига 1992 йил 07 июлдаги пенсия тайинлашни сўраб қилган мурожаатига асосан 19 йил умумий иш стажи ва 1982-1986 йиллардаги ўртача иш ҳақи ҳисобидан 1992 йил 16 июндан 1925,0 2 гуруҳ умумий касаллик бўйича ногиронлик пенсияси тайинланган бўлиб, бу пенсия миқдори Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонларига асосан барча оширишлар билан 2009 йил 1 августдан 70435,29 сўм миқдорида ҳисобланиб, 2009 йил 30 сентябргача тўланиб келинганлиги, собиқ ижтимоий таъминот бўлими комиссиясининг фармойишига асосан 2009 йил 1 октябрдан бошлаб фуқаро Х.Хайриева ногиронлик пенсиясидан ёшга доир пенсиясига ўтказилганлиги маълум бўлди.

Ваҳоланки, Ўзбекистон Республикаси “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида” ги Қонуннинг 47-моддасида пенсиялар: а) ёшга доир пенсия — агар пенсия олиш ҳуқуқи пайдо бўлган кундан бошлаб олтмиш кун ичида уни сўраб мурожаат этилган бўлса, пенсия ёшига тўлган кундан эътиборан тайинланиши; б) ногиронлик пенсияси — агар ногиронлик белгиланган кундан бошлаб олтмиш кун ичида пенсия сўраб мурожаат этилган бўлса, ТМЭК ногиронликни белгилаган кундан эътиборан тайинланади. Ушбу пенсия бутун ногиронлик даври учун тайинланишии, 60 ёшдан ошган эркак ва 55 ёшдан ошган аёл ногиронларга — ногиронлик пенсиялари умрбод тайинланиши, ана шу ногиронларни қайта тиббий кўрикдан ўтказиш фақат уларнинг аризасига биноан амалга оширилади; в) боқувчисини йўқотганлик пенсияси — пенсия олиш ҳуқуқи пайдо бўлган кундан бошлаб, лекин пенсия тайинланиши учун мурожаат этишдан олдинги 6 ойдан ошмаган муддатдан эътиборан тайинланиши, пенсия ушбу Қонуннинг 19-моддасига мувофиқ марҳумнинг оила аъзоси меҳнатга қобилиятсиз деб ҳисобланган бутун давр учун, оиланинг: эркаклар — 60 ёшга, аёллар — 55 ёшга тўлган аъзолари учун эса — умрбод тайинланиши, бошқа барча ҳолларда пенсия мурожаат этилган кундан эътиборан тайинланиши белгиланган.

Шунингдек, бир пенсиядан бошқасига ўтказиш пенсионер тегишли ариза ва барча зарур ҳужжатлар билан мурожаат этган ойдан кейинги ойнинг биринчи кунидан эътиборан амалга оширилиши белгиланган.

Юқоридагиларга ҳамда Ўзбекитон Республикаси Президентининг 2018 йил 13 апрелдаги ПҚ-3666-сонли қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги тўғрисида”ги Низомга асосан бошқарма томонидан Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси Бухоро вилоят бошқармасига 09.12.2019 йилда қонунбузилиш ҳолатлари, унинг келиб чиқиш сабаблари ва шарт-шароитларини бартараф этиш юзасидан тақдимнома киритилган.

Киритилган таъсир чора натижасида аниқланган қонунбузилишларини баратараф этиш чоралари кўрилиб, фуқаро Х.Хайриевага аниқланган 2 353 104 сўм фарқ тўлаб берилиши таъминланган.

Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими