Янгиликлар
“Касаба уюшмалари тўғрисида”ги қонунчилик юзасидан тарғибот тадбирлари давом этмоқда
Жорий йилнинг 8 январь куни Жондор туман адлия бўлими томонидан касаба уюшмалари ташкилоти билан ҳамкорликда Жондор туман Мусиқа ва санъат мактаби биносида вилоят адлия бошқармаси ҳамда вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси ҳамкорликда ишлаб чиқилган режа-графикка мувофиқ тарғибот тадбири ўтказилди.
Тадбир давомида ташкилотчилар томонидан иштирокчиларга Ўзбекистон Республикасининг “Касаба уюшмалари тўғрисида”ги, “Ўзбекистон Республикасида Жамоат бирлашмалари тўғрисида”ги, “Нодавлат нотижорат ташкилотлари тўғрисида”ги, “Ижтимоий шериклик тўғрисида”ги Қонунларининг мазмун-моҳияти ва аҳамияти юзасидан маърузалар қилинди.
Тадбир якунида иштирокчилар томонидан берилган саволларга тегишли жавоблар берилиши таъминланди.
Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими