Bog'lanish

Telefon
(+998 65) 223-21-20

Elektron manzil
buxoro@adliya.uz

Xabarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

13

Мулк ҳуқуқи қонун ҳимоясида


Фуқаро Рахматов Улуғбек Кахрамоновичнинг адлия идораларига қилган мурожаати ўрганиб чиқилганда, Бухоро шаҳридаги собиқ “Дилкушо” деҳқон бозори ҳудудида шаҳар ҳокимининг 12.05.2000 йилдаги 1037-сонли қарорига мувофиқ, 304-сонли ва 306-сонли савдо дўконлари унга мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлганлиги, вилоят ҳокимининг тегишли қарори асосида “Дилкушо” деҳқон бозори реконструкция қилиниб, унинг ҳудудида замонавий савдо мажмуаси қурилиши белгиланганлиги муносабати билан савдо дўконлари давлат ва жамоат манфаатлари йўлида бузилган бўлсада, бироқ мулкдор У.Рахматовга компенсация тўлаб берилиши масаласи ҳал қилинмаганлиги аниқланган.

Шу муносабат билан Бухоро шаҳар адлия бўлими томонидан У.Рахматов манфаатида Фуқаролик ишлари бўйича Бухоро туманлараро судига компенсация ва маънавий зарарни ундириш ҳақида даъво аризаси билан мурожаат қилиниб, суднинг ҳал қилув қарори асосида, савдо марказини қуриш ишлари олиб бораётган  жавобгар “Мустаҳкам Қурилиш Девелопмент” МЧЖ дан У.Рахматов фойдасига 19.516.245 сўм ва маънавий зарар сифатида 1.600.000 сўм ундирилиши белгиланиб, мулкдорнинг қонуний ҳақ-ҳуқуқлари тикланиши таъминланди.


Бухоро шаҳар адлия бўлими бошлиғи А.Бафаев