Bog'lanish

Telefon
(+998 65) 223-21-20

Elektron manzil
buxoro@adliya.uz

Xabarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

14

Йўл ҳаракати қоидалари ҳар бир инсон учун муҳимдир.


Бухоро шаҳар адлия бўлими томонидан ташкил қилинган сайёр қабул давомида Бухоро шаҳрида яшовчи фуқаро Истат Ниёзова оғзаки тарзда мурожаат қилиб, Бухоро шаҳар Намозгоҳ ва Пиридастгир кўчалари кесишмасидаги светофорда пиёдалар ўтиш йўлакчаси белгиланмаганлиги ва бу ҳолат пиёдаларнинг йўлдан ўтишида қийинчилик туғдиришини маълум қилган эди.

Мурожаат, адлия бўлими ходимлари томонидан вилоят ҳокимлиги ҳузуридаги Махсус эксплуатация монтаж бўлими ва вилоят ИИБ ЙХХБ масъул ходимларини жалб қилган ҳолда жойида ўрганиб чиқилиб, шаҳарнинг Намозгоҳ кўчасининг “Гулбаҳор” тўйхонаси олдида пиёдаларнинг автомобиль йўлини хавфсиз кесиб ўтишларини таъминлаш мақсадида, 2 дона “Пиёдалар ўтиш жойи” йўл белгилари ўрнатилиб, шу билан бирга пиёдалар ўтиш жойи (зебра) ётиқ йўл чизиқлари билан белгиланиши таъминланди. 


Бухоро шаҳар адлия бўлими бошлиғи А.Бафаев