Bog'lanish

Telefon
(+998 65) 223-21-20

Elektron manzil
buxoro@adliya.uz

Xabarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

14

Бухоро вилоят адлия бошқармаси томонидан матбуот анжумани ўтказилди.



Юртимизда демократик ҳуқуқий давлат, фуқаролик жамияти қуриш жараёнида, ўтказилаётган ислоҳотларнинг очиқ ва ошкоралигини таъминлашда оммавий ахборот воситаларининг ўрни ва роли беқиёсдир. Шу маънода оммавий ахборот воситалари давлат ва жамият ўртасида энг самарали демократик институт сифатида ўз ўрнини топаётганлигини эътироф этиш лозим.

Адлия органлари фаолияти ҳақида кенг жамоатчиликка муҳим ахборотлар бериш, уларнинг ҳуқуқий маълумотларга бўлган эҳтиёжини таъминлашга қаратилган “Очиқ адлия” (“Open Justice”) ижтимоий дастури ишлаб чиқилган бўлиб, унда тизимда томонидан бажарилган ишлар юзасидан ОАВ вакилларига ҳисобот бериш амалиёти йўл қўйилган.


Шунга кўра, жорий йилнинг 13 январь куни Бухоро вилоят адлия бошқармаси томонидан Давлат хизматлари алентлиги Бухоро вилояти бошқармасининг мажлислар залида вилоят адлия бошқармаси ҳамда унинг ҳудудий адлия бўлимлари томонидан 2019 йилда амалга оширилган ишлар ҳамда 2020 йилда белгиланган устувор вазифаларга бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди. Унда оммавий ахборот воситалари ходимлари, вилоят адлия бошқармасининг ҳамда бошқа ҳамкор ташкилотларнинг масъул ходимлари иштирок этди.


Анжуманда адлия бошқармаси раҳбарияти томонидан бошқарма ва унинг тизимидаги адлия органлари томонидан мурожаатларни кўриб чиқиш соҳасида, улар томонидан ўтказилган ўрганиш ва қўлланилган таъсир чоралар, нодавлат нотижорат ташкилотлар фаолиятлари юзасидан, ҳуқуқий хизматни давлат томонидан тартибга солиш йўналиши фаолияти бўйича, норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни экспертизадан ўтказиш ва қонун ҳужжатларини туркумлаш фаолияти бўйича, қонун ижодкорлиги, норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ижрочиларга етказиш, жамиятда хуқуқий онг, ҳуқуқий маданиятни оширишга ва қонунийликни мустаҳкамлашга йўналтирилган ҳуқуқий тарғибот фаолияти бўйича қилинган ишлар тўғрисида маълумот берилиб, келгусида бу соҳаларда кутилаётган ўзгаришлар тўғрисида ахборот берилди.


Тадбир якунида адлия бошқармаси ҳамкор тишкилотлар билан биргаликда оммавий ахборот воситалари, шу жумладан босма ва электрон оммавий ахборот воситалари ходимлари учун янги қабул қилинган Солиқ Кодексининг мазмун-моҳияти хусусида маърузалар қилиниб, тадбир иштирокчилари қизиқтирган саволларга мутахассислар томонидан тегишли жавоблар бериб ўтилди.


Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими бошлиғи Б.Нишонов