Янгиликлар
“Ёшлар билан учрашув” тадбири бўлиб ўтди.
Мамлакатимизда бўлгани каби Бухорода ҳам навқирон авлод вакилларининг таълим-тарбия олишлари, бўш вақтларини мазмунли ўтказишлари, касб-ҳунар эгаллашлари учун учун зарур кўплаб қулайликлар яратиляпти.
Бунга Ўзбекистон Республикасининг “Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида”ги Қонуни ва бошқа қонуний ҳужжатлар асос вазифасини ўтаяпти.
ДХА Бухоро вилоят бошқармаси биносида Бухоро вилоят адлия бошқармаси ташкил этилган “Ёшлар билан учрашув” тадбирида бошқарма бошлиғи биринчи ўринбосари А.Рўзиев дастлаб ана шулар ҳақида сўз юритиб, сўнгра тадбирда иштирок этган ёшларнинг иш фаолияти ва ҳаётидаги муаммолар, долзарб вазифаларга муҳокама қилди. Тадбирда вилоят адлия бошқармаси тизимидаги барча ёш кадрлар қатнашдилар.
Очиқ мулоқот тарзида ўтган учрашувда навқирон авлод вакиллари ўзларини қизиқтирган саволларга тегишли жавоблар олишиб, турли ижтимоий-иқтисодий ва бошқа масалаларда бошқарма раҳбарияти билан фикр алмашдилар. Бошқарма раҳбарияти уларнинг таклифлари бўйича масъул ходимларга тегишли топшириқ ва кўрсатмаларини бериб ўтди.
Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими бошлиғи Б.Нишонов