Bog'lanish

Telefon
(+998 65) 223-21-20

Elektron manzil
buxoro@adliya.uz

Xabarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

14

Жойларда "Касаба уюшмалари тўғрисида"ги Қонун юзасидан тарғибот тадбирлар давом этмоқда.



2020 йилнинг  8-11 январ кунлари туман адлия бўлимлари масъул ходимлари томонидан тегишли туман ҳокимлиги биносида касаба уюшмалари туман кенгашлари, бошланғич касаба уюшмалари раислари, корхона ва ташкилот раҳбарлари қатнашувида тарғибот тадбирлари ўтказилиб келинмоқда. 



   Мазкур тадбирларда туман адлия бўлими бошлиқлари томонидан Ўзбекистон Республикасининг "Касаба уюшмалари тўғрисида"ги ЎРҚ-588-сонли Қонуни ва “Ўзбекистон Республикасида Жамоат бирлашмалари тўғрисида”ги, “Нодавлат нотижорат ташкилотлари тўғрисида”ги, “Ижтимоий шериклик тўғрисида”ги Қонунларининг мазмун-моҳияти ва аҳамияти юзасидан батафсил тушунтиришлар бериб борилмоқда.




Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими бошлиғи Б.Нишонов