Янгиликлар
Эндиликда ОАВлар ДХМлари орқали рўйхатдан ўтказилда!
Ҳозирда мамлакатимизда ахборот ва оммавий коммуникациялар соҳасини бошқариш тизимини қайта ташкил қилиш, мазкур соҳада давлат хизматлари кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш мақсадида бир қатор норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг қабул қилинди.
Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан 2019 йил 19 декабрь куни оммавий ахборот воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш, матбаа фаолиятини амалга ошириш учун рухсат бериш, ноширлик фаолиятини лицензиялаш мезонларини белгилаб берувчи "Оммавий ахборот ва коммуникациялар соҳасида давлат хизматлари кўрсатишнинг айрим маъмурий регламентларини тасдиқлаш тўғрисида" 1017-сон қарори қабул қилинди.
Қарор билан қуйидаги маъмурий регламентлар тасдиқланди:
- оммавий ахборот воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича давлат хизмати кўрсатиш;
- матбаа фаолиятини амалга ошириш учун рухсат бериш бўйича давлат хизмати кўрсатиш;
- ноширлик фаолиятини лицензиялаш бўйича давлат хизмати кўрсатиш.
Мазкур регламентларга мувофиқ, кўрсатиладиган давлат хизматларидан фойдаланиш учун юридик ва жисмоний шахслар фақат Давлат хизматлари марказлари ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали мурожаат қилишлари мумкин.
Оммавий ахборот воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш учун
Сўровномага ОАВ (ёки интернетдаги веб-сайт) таҳририяти юридик шахс бўлмаган ҳолларда, таҳририят тўғрисидаги низомнинг нусхаси ҳамда муассис агар иккита бўлган тақдирда таъсис шартномаси илова қилинади.
Ариза берувчи учинчи шахс бўлган тақдирда, тегишли тартибда берилган ишончноманинг электрон нусхаси сўровномага илова қилинади.
Ариза юборилгандан сўнг 15 кун мобайнида ваколатли орган QR-код (матрик штрихли код) қўйилган ОАВни давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилади ёки давлат рўйхатидан ўтказишни рад этади.
Ариза берувчи хабарнома ва ОАВ давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисида қарорни олган пайтдан бошлаб 3 иш куни мобайнида белгиланган миқдорда, давлат божини тўлайди.
Оммавий ахборот воситалари қайта рўйхатдан ўтказилганлиги учун давлат рўйхатидан ўтказишда назарда тутилган давлат божи суммасининг 50 % миқдорида давлат божи ундирилади.
Матбаа фаолиятини амалга оширишга рухсат олиш учун
Ариза берувчи учинчи шахс бўлган тақдирда, тегишли тартибда берилган ишончноманинг электрон нусхаси сўровномага илова қилинади ва ваколатли орган 10 кун мобайнида QR-код (матрик штрихли код) қўйилган матбаа фаолиятини амалга ошириш учун ариза берувчини рўйхатдан ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилади ёки рўйхатдан ўтказишни рад этади.
Ариза берувчи хабарнома ва матбаа фаолиятини давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисида қарорни олган пайтдан бошлаб 3 иш куни мобайнида хабарномада белгиланган миқдорда давлат божини тўлайди.
Матбаа фаолиятини амалга оширишни қайта рўйхатдан ўтказиш учун ҳам давлат рўйхатидан ўтказишда назарда тутилган давлат божи суммасининг 50 % миқдорида давлат божи ундирилади.
Мазкур Регламент нусха кўчириш, дизайнерлик ва фотостудия хизмати, матн териш, оригинал макет тайёрлаш фаолиятларига нисбатан татбиқ этилмайди.
Ноширлик фаолиятини лицензиялаш учун
Юридик шахс ходимларида тегишли олий ёки ўрта махсус маълумотнинг ва ноширлик ишида камида 3 йиллик иш тажрибасининг мавжудлигини тасдиқловчи ҳужжатлар (маълумот тўғрисидаги ҳужжатнинг ва меҳнат дафтарчасининг нусхаси) илова қилинади.
Лицензия даъвогари лицензия талаблари ва шартларига риоя этишга сўровномада розилик билдиради.
Давлат хизматини кўрсатиш учун 2 баравар базавий ҳисоблаш миқдорида йиғим ундирилади.
Лицензияловчи орган 10 кун мобайнида QR-код (матрик штрихли код) қўйилган лицензия бериш ёки беришни рад этиш ҳақида қарор қабул қилади.
Лицензияни қайта расмийлаштиришда лицензия даъвогорининг лицензия бериш тўғрисидаги сўровномаси кўриб чиқилганлиги учун тўланадиган сумманинг ярми миқдорида йиғим ундирилади.
Регламентга кўра, оммавий ахборот воситаларини давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома ҳамда ноширлик фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензия чекланмаган муддатга, матбаа фаолиятини амалга ошириш учун гувоҳнома эса беш йил муддатга берилади.
Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими бошлиғи Б.Нишонов