Bog'lanish

Telefon
(+998 65) 223-21-20

Elektron manzil
buxoro@adliya.uz

Xabarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

17

МФЙ ходимларининг ҳуқуқий саводхонлиги оширилди


Бухоро шаҳар адлия бўлими томонидан Фуқароларни ўзини-ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштирувчи Бухоро шаҳар Кенгашида Ўзбекистон Республикасининг янги қабул қилинган Солиқ кодекси, "Касаба уюшмалари тўғрисида"ги янги таҳрирдаги Қонуни ва Олий мажлис қўшма палаталарининг Тўй-ҳашамларга бағишланган Қўшма қарори мазмун моҳияти юзасидан тарғибот тадбири ўтказилди.


Тадбирда шаҳарда мавжуд 65 та МФЙ раислари ва уларнинг мутахассислари иштироки таъминланиб, шу билан бирга Ўзбекистон Республикаси Президентининг 09.12.2019 йилдаги "Бюрократик тўсиқларни янада қисқартириш ҳамда давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятига замонавий бошқарув тамойилларини жорий қилиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-4546-сонли қарор талаблари батафсил тушунтириб берилди.


Тадбир якунида иштирокчилар томонидан берилган саволларга мутахассислар томонидан тегишли жавоблар берилиши таъминланди.


Бухоро шаҳар адлия бўлими