Bog'lanish

Telefon
(+998 65) 223-21-20

Elektron manzil
buxoro@adliya.uz

Xabarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

17

Жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш бўйича вилоятдаги давлат органлари ва ташкилотлари томонидан амалга оширилган тадбирларнинг мониторинг натижалари


ТАҲЛИЛИЙ МАЪЛУМОТ

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 20 апрелдаги 342-сон қарори (кейинги ўринда матнда қарор деб юритилади) ҳамда мазкур қарор ижросини юзасидан Адлия вазирлигининг 2019 йил 25 апрелдаги 130-ум сон буйруғида белгиланган вазифалар ижроси юзасидан давлат органлари ва ташкилотлари томонидан 2019 йилнинг II ярми давомида жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш бўйича амалга оширилган тадбирларининг мониторинг қилиниши таъминланди.

2019 йил давомида адлия бошқармаси ва унинг тизимидаги туман (шаҳар) адлия бўлимлари томонидан аҳолининг ҳуқуқий саводхонлигини оширишга доир 18292 та маротаба (2018 йилга нисбатан 4361 тага кўп) тарғибот акциялар ва флешмоблар, давлат органлари ходимларининг хуқуқий билимларини ошириш бўйича 113 маротаба ҳуқуқий маслаҳат курслари ташкил этилди.


Аҳолининг ҳуқуқий саводхонлигини оширишга доир жами тадбирнинг 7083 таси маҳаллаларда манзилли тарғибот тадбирлари бўлса, 10 000 дан ортиғи тадбиркорлик субъектлари, халқ таълими, олий ва ўрта махсус таълим муассасалари ва бошқа ташқилотларда ўтказилган.



Тарғибот тадбирларида ёш авлоднинг ҳуқуқий билимларини ошириб бориши, болаларда кичик ёшданоқ қонунга ҳурмат руҳини тарбиялаш мақсадида адлия вазирлиги ҳамда бошқарма томонидан тайёрланган 80 турдаги 63 769 та флаер ва буклетлар аҳоли эътиборига етказилди.

Хусусан, вазирлик томонидан яратилган “bolahuquqlari.uz” сайти “1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни” муносабати билан оммага тақдим этилди.

Адлия вазирлиги, Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Республика Кенгаши, Адвокатлар палатасининг 2019 йил 30 январдаги “Маҳаллаларда малакали мутахассислар томонидан аҳолига ҳуқуқий тушунтиришлар берилишини таъминлаб бориш бўйича “Ҳуқуқий ахборот куни” лойиҳасини ташкил этиш тўғрисида”ги қўшма қарорига мувофиқ вилоятда “Ҳуқуқий ахборот куни” лойиҳасини ўтказиш бўйича тадбирлар режаси ишлаб чиқилди. Режага асосан вилоятдаги жами маҳалллаларда манзилли ҳуқуқи тарғибот ишлари маҳалла ходимлари ҳамкорлигида ташкил этилди.

2019 йил 2 ярим йиллиги давомида адлия бошқармаси томонидан Бухоро вилояти бўйича жами 81 та давлат органлари ва муассасаларининг жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш бўйича фаолияти мувофиқлаштирилган бўлиб, барчасининг амалга оширган ишлари сўров йўли мониторинг қилинди.  

Мониторинг қарор билан тасдиқланган низом талаблари асосида барча индикаторларни баҳолаш бўйича фоиз ва сонлар ўлчови асосида амалга оширилди.

Вилоятдаги давлат органлари ва муассасалари томонидан жами 9930 маротаба ҳуқуқий тарғибот тадбирлари ўтказилган. Шундан 8440 таси маҳаллаларда ўтказилган манзилли тарғибот тадбирлари, 1490 таси тарғибот тадбирлари тадбиркорлик субъектлари, халқ таълими, олий ва ўрта махсус таълим муассасалари ва бошқа ташкилотлар ўртасида ўтказилган.

Таҳлил натижасида вилоятдаги 81 та давлат органлари ва муассасаларининг қарор 2-иловасида келтирилган баҳолаш тизимидаги 5 та йўналиш бўйича тегишли индикаторлари юзасидан 2 таси юқори даражада, 12 таси ўрта даражада, 7 таси қониқарли даражада, 58 таси салбий даража баҳоланди.

Таҳлил натижаларига кўра, фуқаролик, жиноят ишлари бўйича Бухоро вилоят судлари, маъмурий ва иқтисодий судлар, вилоят давлат божхона бошқармасида томонидан аҳолининг ҳуқуқий онги ва маданиятини ошириш бўйича самарали ишлар ташкил этиб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 9 январдаги ПФ–5618-сон Фармони билан Жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш концепциясини 2019 йилда самарали амалга ошириш бўйича “Йўл харитаси”да давлат органлари ва ташкилотларига топширилган вазифалар амалга оширилган.

Бироқ, айрим давлат органлари ва ташкилотлари бу борада сусткашликка йўл қўйилган. Масалан 2019 йилнинг II ярми давомида:

Шахс, давлат ва жамиятнинг ўзаро муносабатларида аҳолининг ҳуқуқий маданиятини юксалтириш соҳасида:

Бухоро вилоят Молия бош бошқармаси томонидан соҳага оид қабул қилинган норматив ҳуқуқий ҳужжатлар мазмун моҳиятини аҳоли ва ижрочиларга тушантириш бўйича ҳамкорлик дастурлари ишлаб чиқилмаганлиги, ҳисобот даврида оммавий ахборот воситалари, жумладан телевидение, радио, газетага чиқишлар қилинмаганлиги, маҳаллаларда ҳуқуқий тарғибот ишлари етарли даражада ташкил этилмаганлиги;

Бухоро вилоят давлат молиявий назорати бошқармаси томонидан соҳага оид қабул қилинган норматив ҳуқуқий ҳужжатлар мазмун-моҳиятини аҳоли ва ижрочиларга тушунтириш бўйича ҳамкорлик дастурлари ишлаб чиқилмаганлиги, ҳисобот даврида оммавий ахборот воситалари, жумладан телевидение, радио, газетага чиқишлар қилинмаганлиги, маҳаллаларда ҳуқуқий тарғибот ишлари етарли даражада ташкил этилмаганлиги, тарғибот ишларни ташкиллаштириш бўйича чора тадбирлаш ишлаб чиқилмаганлиги, тадбиркорлик субъектлари ўртасида манзилли тарғибот тадбирлари ташкил этилмаганлиги;

Бухоро вилояти архив иши ҳудудий бошқармаси томонидан ҳуқуқни тарғиб қилишга доир кўргазмали тарғибот материаллари тайёрланмаганлиги ҳамда маҳаллаларда сайёр ҳуқуқий тарғибот тадбирлари ўтказилмаганлиги;

Бухоро вилояти фавқулодда вазиятлар бошқармаси томонидан ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари ва каналлари фойдаланувчиларининг кўпайишига эрилишимаганлиги, аҳоли ўртасида ҳуқуқий тарғибот материалларининг тарқатилмаган(эълон қилинмаган)лиги;

Бухоро вилоят мактабгача таълим бошқармаси томонидан уларга ўз соҳасига оид етказилган 21 та қонун ҳужжатларини аҳоли ўртасида ёзма ҳуқуқий тарғибот қилинмаганлиги, атиги 1 маротаба телевидение орқали чиқиш қилинганлиги, радио орқали чиқишлар қилинмаганлиги ҳолатлари аниқланди.

Жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтиришда ҳуқуқий тарғиботнинг инновацион усулларини жорий қилиш соҳасида:

Бухоро вилояти қурилиш бош бошқармаси томонидан муассасанинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари ва каналлари фойдаланувчилари сонини оширишга эришилмаган.

Худди шу камчиликлар, Бухоро вилояти ғазначилик бошқамаси, Бухоро вилояти давлат солиқ бошқармаси томонидан ҳам йўл қўйилган.   

 Аҳолининг ҳуқуқий маданиятини юксалтиришда оммавий ахборот воситаларининг ролини кучайтириш соҳасида:

 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 20 апрелдаги 342-сон қарори билан белгиланган масъул идоралар, жумладан Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги Бухоро вилоят ҳудудий бўлими томонидан оммавий ахборот воситалари ҳуқуқий мавзуларини ёрутувчи ижодий ходимларининг малакаси етарли эмас. 

Хулоса қилиб айтганда жамиятнинг ҳуқуқий онги ва маданиятини юксалтириш борасида вилоятдаги давлат органлари ва ташкилотларнинг масъул этиб тайинланган ходимлари томонидан қонун ҳужжатларининг мазмун-моҳиятини ёритиш борасидаги ишлари етарли эмас сабабли,

Жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш бўйича қуйидагиларни амалга ошириш мақсадга мувофиқ деб топилди:

1.Давлат органлари ва ташкилотларининг ҳуқуқий тарғибот ишларини ташкил этиш бўйича алоҳида штат, лавозим жорий этиш;

2.Давлат органлари ва ташкилотларига ҳуқуқий тарғибот тадбирларини инновацион усулларда ташкил этиш учун зарур бўлган моддий техника воситалари билан таъминлаш;

3.Давлат органлари ва ташкилотларининг ҳуқуқий тарғибот ишларини ташкил этиш бўйича масъул ходимини адлия бўлимларида стажировка ўташини йўлга қўйиш;

4.Ҳар бир соҳа ўзига тааллуқли бўлган қонун ҳужжатларини қабул қиинишидан бошлаб, унинг тарғибот материалларини тайёрлаши ва амалга қўлланиши бўйича ведеоролигини манфаатдор вазирлик ва идораларга тақдим этиши шартлиги нормасини белгилаш;

5. Давлат органлари ва ташкилотлари ўз соҳа фаолияти бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тарғиб қилишларида ҳуқуқий тарғиботнинг анъанавий учрашувлар, семинарлар, давра суҳбатлари ва мулоқотлар ўтказиш усуллари билан бирга, телевидениеда ток-шоу ва таҳлилий репортажлар тайёрлаш, плакатлар, буклетлар ва флаерлар тарқатиш, ижтимоий рекламалар (видеолавҳалар, инфографикалар ва бошқалар) тайёрлашга кўпроқ эътибор қаратиш.