Янгиликлар
Тадбиркорлик субъектлари учун тарғибот ишлари амалга оширилди
2020 йил 14 январ куни Вобкент туман адлия бўлими ходимлари томонидан туман Марказий бозоридаги радиоузел орқали бозордаги тадбиркорлар ҳамда бозорга ташриф буюрган истеъмолчиларни Ватан ҳимоячилари куни билан табрикланиб, улар ўртасида амалдаги долзарб норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, жумладан Ўзбекистон Республикасининг "Солиқ кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги қонуни, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис палаталарининг қўшма қарори билан тасдиқланган "Тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар ўтказилишини тартибга солиш тўғрисида"ги Низом, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Бюрократик тўсиқларни янада қисқартириш ҳамда давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятига замонавий бошқарув тамойилларини жорий қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори мазмуни ва аҳамияти тушунтирилиб, 2020 йил 1 январдан турли соҳаларда киритилган ўзгаришлар тўғрисида маълумотлар берилди.
Шунингдек, маъруза охирида Адлия вазирлигининг телеграммдаги “Huquqiy axborot” каналининг аҳамияти юзасидан маълумот берилиб, унга уланиш тартиби бўйича тушунтиришлар берилди.
Вобкент туман адлия бўлими