Янгиликлар
Жойларда Ўзбекистон Республикасининг "Касаба уюшмалари тўғрисида"ги Қонунининг мазмун-моҳиятини тушунтириш бўйича тарғибот тадбирлари давом этмоқда.
Бухоро вилоят вилоят адлия бошқармаси билан вилоят Касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси масъул ходимлари томонидан жойларда Ўзбекистон Республикасининг "Касаба уюшмалари тўғрисида"ги Қонунининг мазмун-моҳиятини тушунтириш бўйича тарғибот тадбирлари давом этмоқда.
Хусусан, жорий йилнинг 15 январь куни Қоровулбозор туманида
16 январь куни Шофиркон туманида
17 январь куни Ғиждувон туманида
туман адлия бўлимлари, касаба уюшмалари кенгашлари, бошланғич касаба уюшмалари раислари, корхона ва ташкилот раҳбарлари иштирокида тарғибот тадбирлари ўтказилди.
Мазкур тадбирларда туман адлия бўлими масъул ходимлари томонидан Ўзбекистон Республикасининг "Касаба уюшмалари тўғрисида"ги ЎРҚ-588-сонли Қонуни ҳамда “Ўзбекистон Республикасида Жамоат бирлашмалари тўғрисида”ги, “Нодавлат нотижорат ташкилотлари тўғрисида”ги, “Ижтимоий шериклик тўғрисида”ги Қонунларнинг мазмун-моҳияти ва аҳамияти юзасидан ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.