Bog'lanish

Telefon
(+998 65) 223-21-20

Elektron manzil
buxoro@adliya.uz

Xabarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

23

ҚОРАКЎЛ ТЕРИСИ УЧУН СУБСИДИЯ БЕРИЛАДИ


Маълумотларга қараганда, дунёнинг 190 мамлакатида қўйларнинг умумий сони тахминан 2 миллиард бошдан ортиқ бўлиб, улар маҳсулот бериш йўналишига қараб 570 зотга бўлинади. 

Мамлакатимизда турли мақсадларда боқиладиган қўй зотлари орасида энг кўп маҳсулот берадигани бу қоракўл қўй зоти ҳисобланади. Қоракўл териси фармацевтика ва пишлоқ саноати учун ширдон, сифатли таъм ва маза берувчи, тез ҳазм бўладиган гўшт, енгил саноат учун жун ва бошқа маҳсулотлар бериши билан ажралиб туради.

Айни пайтда Бухоро вилоятида сақланиб қолган қоракўл қўйлари ўша замонларда мавжуд бўлган шундай қўйларнинг думбали, дағал жунли зотлари билан чатиштирилиши натижасида пайдо бўлган. Янги туғилган қоракўл қўзиларининг жуни турфа ранглар йиғиндисидан иборат экани шундан далолат беради. 

Айнан шу зотли қўйлар бош сони ва қоракўлчилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмларини янада ошириш, наслчилик ишларини илмий асосда такомиллаштириш, қоракўлчилик маҳсулотларини, хом ашёларини чуқур қайта ишлаш ва тиббиёт мақсадлари учун кенг фойдаланиш ҳамда соҳа ходимларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш мақсадида "Қоракўлчилик тармоғини комплекс ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 16.08.2019 йилдаги 4420-сонли Президент қарори қабул қилинди. Мазкур қарорга асосан Республика “Қоракўлчилик” уюшмаси ҳузурида Қоракўлчиликни ривожлантириш жамғармаси ташкил этилди.

Шунингдек, қарор билан қуйидагича тартиб белгиланди:

- 2019–2023 йилларда қоракўлчилик хўжаликларига етиштириб экспортга сотилган ҳар бир дона қоракўл териси учун Давлат бюджетидан 50 минг сўмдан ва қоракўлча териси учун 75 минг сўмдан субсидия ажратилиши;

- Қоракўлчилик хом ашёлари асосида яратиладиган иммунитетни тикловчи “Тимоптин инъекцияси” ва камқонликда қўлланиладиган “Эритим” препаратларини ишлаб чиқариш 10 бараваргача оширилиши;

Бундан ташқари, қарорга мувофиқ Навоий вилоятида қоракўл зотли қўйларнинг сур ранги бўйича, Қашқадарё вилоятида қора ва кўк ранги бўйича юқори элита синфли наслдор қоракўл қўйлар етиштиришга ихтисослаштирилган Илмий-наслчилик тажриба станциялари ташкил этилиши кўрсатиб ўтилди.


Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими бошлиғи Б.Нишонов