Bog'lanish

Telefon
(+998 65) 223-21-20

Elektron manzil
buxoro@adliya.uz

Xabarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

23

Меценатлик нима у?


Меценат: у ким?

Кўпгина одамлар, "Меценат" сўзи аслида Гай Патрон (милоддан аввалги 68-8 й.) мавжуд бўлган шахсдан келиб чиққанлигини билмайди. У истеъдодли шоирларга ёрдам бериб, санъат ҳомийси сифатида машҳур бўлган. Кейинчалик 3 та нуфузли шахслар: Марк Эмилиус Липид, Марк Энтони ва Октавианлар - бирлашиб, бир мунча вақт ёш шоирлар тўгарагини ташкил этиш, уларга моддий ёрдам бериб келганлар. Кейинчалик улар халқ орасида "Меценат" инсониятнинг маънавий ўсишини таъминлайдиган соҳаларни ривожлантиришга ҳисса қўшадиган одамлар деб аталади.

Ўзбекистонда ҳам хориж тажрибаси асосида меценатликнинг янги анъаналари шаклланмоқда. Мамлакатимизда меценатлик ва маданий ҳомийликнинг ҳуқуқий асосланиши бу йўлдаги муҳим қадамлардан бўлди. 

Маданий ҳомийлик доирасида мамлакатимиз миллий мероси бўлган кўчмас мулк ва ёки маданий қимматликлар тақдим этилган ҳолда, солиқ имтиёзлари миқдори меценат бир молиявий йил давомида олган солиқ солинадиган фойда умумий миқдорининг 35 фоизигача оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикасининг “Меценатлик тўғрисида”ги Қонуни 16.10.2019 йилда имзоланди ва расмий эълон қилингандан бошлаб қонуний кучга кирди.

Қонунга мувофиқ, меценатлик маданият ва санъат, илм-фан, таълим, маърифат ҳамда ушбу соҳаларни ривожлантириш билан боғлиқ бошқа фаолият соҳасида жисмоний ва юридик шахслар томонидан амалга ошириладиган ҳомийлик фаолиятидир.

Жисмоний ва юридик шахслар меценатлик фаолиятини ихтиёрийлик ҳамда бу фаолиятнинг мақсадларини эркин танлаш асосида монеликсиз амалга оширишга ҳақлидир.

Меценатлик фаолияти меценат ва меценатлик кўмагини олувчи ўртасида тузиладиган шартнома асосида амалга оширилади.

Шунингдек, Қонунга кўра давлат меценатларга солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар ҳамда тарифлар бўйича имтиёзлар ва преференциялар бериш кабилар орқали ушбу фаолиятни қўллаб-қувватлайди.

Меценатлик кўмаги давлат бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилиши мумкин эмас.


Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими