Янгиликлар
Ҳуқуқий саводхонликни ошириш давр талаби
Бухоро шаҳар адлия бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 08 январдаги 8-сонли “Республика ҳудудларида тадбиркорликнинг ривожланганлик даражаси тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Низом талаблари ва унинг мазмун-моҳияти ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 13 декабрдаги ПҚ-4551-сон қарори ижроси юзасидан Бухоро шаҳар ҳокимлигининг кичик мажлислар залида ташкил қилинган ўқув семинарида маърузалар қилинди.
Тадбир давомида қарор асосида 2020 йил 1 мартдан бошлаб республика ҳудудларида тадбиркорликнинг ривожланганлик даражасига баҳо бериш тизимини жорий этилиши кўзда тутилганлиги алоҳида эътироф этилиб, «BUSINESS INDICATOR» автоматлаштирилган онлайн ахборот тизими ҳудудларда тадбиркорликнинг ривожланганлик даражаси кўрсаткичларини ҳисоблаш ва баҳолаш бўйича автоматлаштирилган дастурий таъминот ишўга тушурилиши ҳамда баҳолашга оид асосий индикаторлар ва тадбиркорликнинг ривожланганлик индикаторларини ҳисоблаш ва баҳолаш омиллари ҳақида ва ЎзР Конституциясига киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар хусусида батафсил маълумотлар бериб ўтилди.
Семинар машғулотида, шаҳардаги барча сектор раҳбарлари, ҳоким ўринбосарлари ва давлат ташкилоти ва иқтисодий соҳага тегишли муассаса раҳбарлари иштироки таъминланди.
Бухоро шаҳар адлия бўлими