Янгиликлар
"Ҳуқуқий маърифат соати" ўтказилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 13 декабрдаги ПҚ-4551-сон қарори билан тасдиқланган Чора-тадбирлар дастури 8-банди ижросини таъминлаш мақсадида Бухоро вилоят адлия бошқармасида ҳар ҳафтанинг "Жума" куни ҳуқуқий таълим бўйича ўқув соати этиб белгиланган.
Шунга кўра бошқарма ходимларининг ҳуқуқий билимларини юксалитириш, жамоада бирдамлик ва ишчанлик руҳини кўтариш мақсадида жорий йилнинг 24 январь куни бошқарманинг мажлислар залида "Ҳуқуқий маърифат соати" ўтказилди.
Тадбир давомида масъул ходимлар томонидан янги қабул қилинган қонун ҳужжатларининг мазмун-моҳияти ва аҳамияти юзасидан, хусусан, бошқарманинг Ҳуқуқий хизмат кўрсатишни давлат томонидан тартибга солиш бўлими бошлиғи Ж.Тиловов томонидан “Нотариат тизимининг тубдан ислоҳ қилиниши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, шунингдек, Бухоро шаҳар ДСИ масъул ходимлари Ҳ.Жомуродов ва Ф.Ражабовлар томонидан “Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, қонун асосида киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар юзасидан маърузалар қилинди.
Тадбир якунида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга мутахассислар томонидан тегишли жавоблар олиниши таъминланди.
Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими бошлиғи Б,Нишонов