Янгиликлар
Профилактика тадбирлари ўтказилди.
Президентимиз ташаббуси билан ҳар ҳафтанинг пайшанба куни ўтказилаётган профилактика тадбирлари жойларда жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишда юксак самаралар бермоқда.
Ҳудудий адлия органлари томонидан ўтказилган ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда профилактика тадбирлари доирасида ҳудудда содир этилган жиноят ва ҳуқуқбузарликлар, уларни келтириб чиқарувчи омилларни ўрганиш ва олдини олиш бўйича корхона-ташкилот, маҳалла ва таълим муассасаларида бир қатор учрашувлар ўтказилиб келинмоқда.
Ҳусусан, жорий йилнинг 24 январ куни Қоровулбозор туман адлия бўлими, туман ички ишлар бўлими билан ҳамкорликда "Профилактика куни" муносабати билан тумандаги мактабгача таълим бўлими ходимлари иштирокида "Коррупцияга қарши кураш", "Одам савдоси-давр муаммоси" мазуларида ҳамда янги қабул қилинган Солиқ кодекси бўйича ҳуқуқий саводхонлик тарғибот тадбирлари ўтказилди,
Шунингдек, худди шу куни Жондор туман адлия бўлими томонидан ҳам ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда тумандаги маҳалла фуқаролар йиғинларида аҳоли билан очиқ мулоқотлар ўтказилди. Мавжуд муаммо ва ижтимоий-ҳуқуқий масалаларда аҳолига яқиндан ёрдам кўрсатиш мақсадида сайёр қабуллар ташкил этилди.
Бундан ташқари, жорий йилнинг 23 январ куни Вобкент ҳамда Ғиждувон туманларида ҳам тегишли тумандаги мактабгача таълим бўлими ва унинг тизимидаги ташкилотлар ходимлари ўртасида маҳаллий журналистлар иштирокида Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, Ўзбекистон Республикасининг "Коррупцияга қарши кураш", "Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида"ги Қонунлари ва бошқа шу каби қонунчиликдаги янгиликлар хусусида тарғибот ишлари амалга оширилди.
Тадбирлар давомида ташкилотчилар томонидан иштирокчиларга уларни қизиқтирган саволларга тегшли жавоблар берилиб, уларга тарқатма тарғибот материаллари флаер ва буклетлар тарқатилиши таъминланди.
Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими