Янгиликлар
5 муҳим ташаббус – эртамиз эгалари истиқболи йўлида
Мамлакатимиз аҳолисининг 30 фоизи 14 дан 30 ёшгача бўлган ёшлардир. Уларнинг таълим олиши, касб-ҳунар эгаллаши учун замонавий шароит ва имкониятлар яратилган. Шу билан бирга, ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказишни ташкил этиш долзарб масала ҳисобланади. Ёшлар қанчалик маънавий баркамол бўлса, турли ёт иллатларга қарши иммунитети ҳам шунча кучли бўлади.
Маълумки, давлатимиз раҳбари ижтимоий, маънавий-маърифий соҳалардаги ишларни янги тизим асосида йўлга қўйиш бўйича 5 та муҳим ташаббусни илгари сурган эди.
2020 йил 25 январь куни Бухоро юридик коллежи биносида “Ёшлар маънавиятини юксалтириш ва уларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этишга қаратилган 5 та муҳим ташаббус” ижросини таъминлаш бўйича ёшлар фестивали бўлиб ўтди.
Фестивал Бухоро вилоят адлия бошқармаси, шаҳар ҳокимлиги, шаҳар халқ таълими бўлими, ҳамда Ўзбекистон Ёшлар иттифоқининг вилоят Кенгаши ва бошқа мутасадди ташкилотлар билан ҳамкорликда ўтказилди.
Ёшларни мусиқа, рассомлик, адабиёт, театр ва санъатнинг бошқа турларига қизиқишларини ошириш мақсадида коллеж ўқувчилари томонидан турли кўргазмали чиқишлар ва концерт дастури ташкил этилди.
Шунингдек, тадбир давомида ёшларни жисмоний чиниқтириш, уларнинг спорт соҳасида қобилиятини намоён қилишлари учун зарур шароитлар яратиш мақсади спортнинг шахмат-шашка, футбол, стол теннис каби турлари бўйича мусобақаларига ҳам коллежнинг спорт ўйингоҳида старт берилди.
Аҳоли ва ёшлар ўртасида компьютер технологиялари ва интернетдан самарали фойдаланишни ташкил этишга қаратилган тадбир коллежнинг информатика хонасида бўлиб ўтди.
Бундан ташқари ёшлар маънавиятини юксалтириш, улар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилишга қаратилган тадбир коллеж ўқув залида бўлиб ўтди. Тадбирга тумандаги барча китобсевар ўқувчилардан жами 50 га яқин ўқувчи қатнашди.
Ташкилотчилар Фестивалнинг мамлакатимизда ўқувчи-ёшларнинг пухта билим олиши, ўзлари танлаган соҳанинг малакали мутахассиси бўлиши учун зарур барча шароитлар яратилганлиги, беш муҳим ташаббус ёшларимизнинг истeъдодини юзага чиқаришнинг асосий мeханизмига айлангани таъкидладилар.
– Фестивалнинг асосий мақсади ёшлар маънавиятини юксалтириш, уларнинг қизиқиш ва истeъдодларини рўёбга чиқаришга қаратилган, – дейди Бухоро вилоят юридик коллежи директори Очилов Тулкин. – Бу орқали талабаларнинг фаоллигини ошириш, жамиятдаги жараёнларга дахлдорлик ҳиссини кучайтиришга эришамиз.
Фестиваль қизиқарли баҳсларга бой бўлди. Танлов якунида ғолиб ва фаол иштирокчиларга эсталик совғалари ва фахрий ёрлиқлар топширилди.
Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими