Bog'lanish

Telefon
(+998 65) 223-21-20

Elektron manzil
buxoro@adliya.uz

Xabarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

27

Сайёр қабул – фуқаролар муаммоларини ҳал этишнинг мақбул йўли


Бухоро шаҳар адлия бўлими томонидан Собир Рахимов номли маҳалла фуқаролар йиғинлари учун сайёр қабул ташкил этилиб, аҳоли вакилларига Ўзбекистон Республикаси Конституцияси юзасидан фуқароларнинг ҳуқуқ ва бурчлари, давлат ва жамият билан боғлиқ жиҳатлари, янги қабул қилинган Солиқ кодекси, Коррупцияга қарши курашиш, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг 2019 йил 14 сентябрдаги №2736-Ш/КҚ-592-Ш-сонли “Тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар ўтказилишини тартибга солиш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги қўшма қарори ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 9 декабрдаги ПҚ-4546-сонли “Бюрократик тўсиқларни янада қисқартириш ҳамда давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятига замонавий бошқарув тамойилларини жорий қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори мазмун-моҳияти тушунтириб берилди.

Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий мажлисга йўллаган мурожаатномаси юзасидан фикр юритилиб, унинг мазмун-моҳияти хусусида сўз юритилиб, муҳим жиҳатлари юзасидан тушнтириш берилди. 

Сайёр қабулда ҳеч бир мурожаат эътиборсиз қолмади. Фуқароларни қийнаб келаётган масалалар баённомага киритилиб, бажарилиш муддатлари белгиланди. 


Бухоро шаҳар адлия бўлими