Янгиликлар
Грантга кирган талаба кимнингдир хатоси билан контрактга тушиб қолганда...
Бухоро шаҳар адлия бўлими томонидан Бухоро вилоят, Ромитан туман Шўрча МФЙ Работисулаймон қишлоғида яшовчи фуқаро Бахшиллоев Шахзод Бобоқул ўғли мурожаати ўрганиб чиқилди. Ш.Бахшиллоев 2018 йилда Абу Али Ибн Сино номидаги Бухоро Давлат тиббиёт институти қабул комиссиясига 2018-2019 ўқув йили қабули даврида абитуриент сифатида ҳужжатларни топширди. Давлат тест маркази томонидан имтиҳонга кириш учун 2018 йил 31 июль кунида рухсатнома берилди. Жавоблар варағининг рақами сифатида 8009070 кўрсатилди. Дарвоқе, у 5510103-Даволаш иши (Бухоро) таълим йўналишини танлади. Аммо, “Абитур” базасига эса абитуриентнинг таълим йўналиши қабул комиссияси масъул оператори, институт ходимаси М.Э. томонидан 5510100-Даволаш иши (Бухоро) таълим йўналиши деб хато киритилади. Тест синовлари натижасида Ш.Бахшиллоев томонидан 231,7 балл тўплайди. 5510103-Даволаш иши таълим йўналиши давлат грантлари асосида қабул чегараси эса 173,6 баллни ташкил этган. Қабул комиссияси масъул операторларининг хатоси туфайли Ш.Бахшиллоев контрактга тушиб қолади. Қизиғ-а? Биргина хато бир инсоннинг тақдирга таъсир қилди.
Адлия бўлими томонидан фуқаро Бахшиллоев Шахзод Бобоқул ўғли манфаатида Абу Али Ибн Сино номидаги Бухоро Давлат тиббиёт институтига нисбатан контракт тўлови учун тўлаб берган 10.136.500 сўм моддий зарарни ва 2.000.000 сўмлик маънавий зарарни жами бўлиб 12.136.500 сўмни ундириб бериш ҳақида даъвоси ФИБ Бухоро шаҳар судига даъво аризаси киритилди. Даъво биринчи инстанция суди томонидан 2019 йил 14 августда рад қилинган бўлсада, адлия бўлими томонидан киритилган апелляция шикоятига асосан, ФИБ Бухоро судининг апелляция инстанциясининг 2019 йил 08 октябрдаги ажрими билан даъво қисман қаноатлантирилиб, фуқаро Бахшиллоев Шахзод Бобоқул ўғли фойдасига 5.5715.000 сўм контракт тўлови ва 500.000 сўм маънавий зарар ундирилди.
Бухоро шаҳар адлия бўлими бошлиғи А.Бафаев