Bog'lanish

Telefon
(+998 65) 223-21-20

Elektron manzil
buxoro@adliya.uz

Xabarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

29

Сайёр қабул: муаммоларга биргаликда ечим изланди


Бухоро вилоят адлия бошқармаси бошлиғи ўринбосари Ш.Тойиров томонидан Жондор туманининг Паҳлавон МФЙ 16-мактаб биносида сайёр қабул ўтказилди.

Тадбир давомида бошқарма масъул ходимлари томонидан аҳолига юртимизда олиб борилаётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар, туманда яшовчи фуқароларни ижтимоий муҳофаза қилиш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни ошириш ҳамда қонунийликни мустаҳкамлашга қаратилган ҳуқуқий билимларни аҳоли ўртасида кенг тарғиб қилишда адлия органларининг ўрни тўғрисида тўхталиб ўтилди

Шунингдек, иштирокчиларга янги қабул қилинган қонун ҳужжатлари хусусан, “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожатлари тўғрисида”ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 9 январь кунги “Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида”ги ПФ-5618 сонли Фармони, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси қонунчилик палатасининг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2019 йил 14 сентябр кунги “Тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар ўтказилишини тартибга солиш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги Қўшма қарори, янги таҳрирдаги Солиқ кодекси мазмун моҳияти ва аҳамиятини тушунтириш юзасидан маърузалар қилинди. 

Мамлакатимизда халқ билан мулоқотнинг таъсирчан, самарали усули йўлга қўйилиб, инсон манфаатларини таъминлашга қаратилаётган эътибор уларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилишда юксак самаралар бераётир. Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари иштирокида жойларда ташкил этилаётган сайёр қабулларда аҳолини қийнаётган муаммолар ўз ечимини топмоқда. Туманда фуқаролар ва хўжалик бошқаруви субъектлари учун ташкил этилган мазкур қабулда ҳам бу яққол намоён бўлди.

Сайёр қабулда фуқаролар ижтимоий ҳаётда мавжуд муаммоларни ўртага ташлади. Шу куни электр энергияси, газ таъминоти, моддий ёрдам, ички йўлларни таъмирлаш, тиббий хизмат каби масалалар билан боғлиқ муаммолар тингланиб, уларнинг ечими изланди.

Сайёр қабулда аксарият мурожаатлар жойида ҳал этилди. Муддат талаб этиладиган мурожаатлар тегишли назоратга олинди.

Қабул якунланганидан сўнг ҳудуддаги ижтимоий аҳамиятга эга бўлган объектларнинг аҳволи билан яқиндан танишиш мақсадида адлия ходимлари МФЙдаги 22-сонли "Юлдузча" номли мактабгача таълим муассасаси жойи чиқиб ўрганилди ва мавжуд муаммолар тегишли тартибда кўриб чиқиш учун қайд қилиб олинди.

Шунингдек, ҳудуддаги тадбиркорлик субъектларининг муаммоларини жойида ҳал этиш, уларнинг муаммоларига биргаликда ечим излаш мақсадида бир қатор тадбиркорлар билан ҳам сайёр шахсий қабуллар ўтказилди.


Ташкилий-назорат ва таҳлил ишлари бўлими етакчи маслаҳатчиси М.Музаффаров