Bog'lanish

Telefon
(+998 65) 223-21-20

Elektron manzil
buxoro@adliya.uz

Xabarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

29

Ҳуқуқий тарғибот фуқаролар билимини оширишга хизмат қилади.


Вобкент туман адлия бўлими томонидан ФЎЎБО мувофиклаштирувчи туман Кенгаши билан хамкорликда 2020 йил 28 январь куни туман маданият булими катта мажлислар залида тумандаги барча маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари ва ходимлари иштирокида тарғибот тадбири ўтказилди.

Тадбирда адлия масъул ходимлари томонидан Ўзбекистон Республикасида янги қабул қилинган Солиқ кодекси, Коррупцияга қарши курашиш, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Палаталарининг 2019 йил 14 сентябрдаги “Тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар ўтказилишини тартибга солиш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги қўшма қарори ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 9 декабрдаги ПҚ-4546-сонли “Бюрократик тўсиқларни янада қисқартириш ҳамда давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятига замонавий бошқарув тамойилларини жорий қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори мазмун-моҳияти ва аҳамияти юзасидан маърузалар қилинди.

Бундан ташқари, семинарда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлисига йуллаган мурожаатномаси мазмун-моҳияти юзасидан сўз юритилиб, энг муҳим жиҳатлари юзасидан тушунтиришлар берилди.

 Тадбирда иштирокчиларнинг бир қатор саволларига жойида жавоблар берилди.


Вобкент туман адлия бўлими