Янгиликлар
"Чағдари"да сайёр қабул бўлиб ўтди
Ғиждувон туманининг "Чағдари" МФЙда Ғиждувон туман адлия бўлими масъул ходимлари ташаббуси билан бўлиб ўтган навбатдаги сайёр қабулда туман ҳудудида фаолият олиб бораётган корхона ва ташкилотларнинг раҳбарлари ва маҳаллий аҳоли иштирок этди.
Қабул жараёнида муаммолар атрофлича ўрганилиб, вилоятда истиқомат қилаётган йигирмадан ортиқ фуқаронинг турли мавзулардаги мурожаатлари муҳокама қилиниб, уларнинг муаммоларига биргаликда ечим изланди.
Айтиш ўринлики, сайёр қабулда кўриб чиқилган мурожаатларнинг асосий қисми уй, йўлни таъмирлаш, электр ва газ таъминоти ёрдам кўрсатиш билан боғлиқ эди. Бундан ташқари, кредит олиш, ишга кириш билан боғлиқ мурожаатлар ҳам бор.
Якунда айрим мурожаатларни ўз вақтида ўрганиб чиқиш бўйича масъулларга топшириқ берилди. Албатта, бу каби сайёр қабуллар фуқароларнинг муаммоларини ўз вақтида бартараф этиш имконини бераётгани билан аҳамиятлидир.
Ғиждувон туман адлия бўлими