Янгиликлар
"Туткунда"да навбатдаги сайёр қабул ўтказилди
Когон туманининг "Туткунда" МФЙ ҳудудида Когон туман адлия бўлими масъул ходимлари ташаббуси билан бўлиб ўтган навбатдаги сайёр қабулда туманда фаолият олиб бораётган корхона ва ташкилотларнинг вакиллари ва маҳаллий аҳоли иштирок этди.
Қабул жараёнида муаммолар атрофлича ўрганилиб, маҳаллада истиқомат қилаётган йигирмага яқин фуқаронинг турли мавзулардаги мурожаатлари муҳокама қилиниб, уларнинг муаммоларига биргаликда ечим изланди.
Айтиш ўринлики, сайёр қабулда кўриб чиқилган мурожаатларнинг асосий қисми уй-жой, электр ва газ таъминоти масаласида амалий ёрдам кўрсатиш билан боғлиқ эди.
Якунда айрим мурожаатларни ўз вақтида ўрганиб чиқиш бўйича масъулларга топшириқ берилди. Албатта, бу каби сайёр қабуллар фуқароларнинг муаммоларини ўз вақтида бартараф этиш имконини бераётгани билан аҳамиятлидир.
Когон туман адлия бўлими