Янгиликлар
Бир мурожаат изидан
Жорий йилнинг 16 январь куни Когон шаҳри, Наврўз кўчаси 8-хонадонда яшовчи фуқаро Гуломов Искандар Нурмуротович меҳнатга оид бузилган ҳуқуқларини тиклаш юзасидан Когон шаҳар адлия бўлимига мурожаат қилди.
Бўлим масъул ходимлари томонидан мурожаат батафсил ўрганиб чиқилганда мурожаат муаллифи "Когон ёғ экстракция заводи" акциядорлик жамиятининг 2018 йил 4 сентябрдаги 129-к-сонли буйруғи билан жамиятнинг илмий техник марказига етакчи илмий ходим вазифасига ўтказилганлиги, 2019 йилнинг декабрь ойининг иш ҳақиси 2020 йил январь ойининг 16 санасига қадар тўланмаганлиги. Шунингдек 2019 йил пахта йиғим-терими даврида 2019 йилнинг 14 октябрь ойидан – 15 ноябрь ойигача Жиззах вилоятининг Мирзачўл туманига хизмат сафарига бўлган даври учун хизмат сафари тўловлари тўланмаганлиги, "Когон ёғ экстракция заводи" акциядорлик жамиятининг 2020 йил 21 январь кунидаги 9-сонли хатига кўра И.Гуломовнинг 2019 йил декабрь ойи иш ҳақиси жорий йилнинг 16 январь куни тўлаб берилганлиги ҳамда хизмат сафари харажатлари тўланмасдан қолганлиги маълум бўлган.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 37-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Меҳнат Кодексининг 161 ва 171-моддалари, “Ўзбекистон Республикаси ичкарисидаги хизмат сафарлари тўғрисида”ги йўриқнома (Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2003 йил 29 августда 1268-сон билан рўйхатга олинган)нинг 15-бандига асосан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 13 апрелдаги ПҚ-3666-сонли қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси адлия вазирлиги тўғрисида”ги Низомга мувофиқ 22.01.2020 йилда “Когон ёғ экстракция заводи” акциядорлик жамиятига Қонун ҳужжатларининг бузилиши, уларнинг сабаблари ва бунга олиб келувчи шарт-шароитларни бартараф этиш юзасидан Тақдимнома киритилди.
Тақдимнома натижасида “Когон ёғ экстракция заводи” акциядорлик жамияти томонидан мурожаат муаллифига хизмат сафари тўловлари тўлиқ тўлаб берилиши таъминланган.
Когон шаҳар адлия бўлими