Bog'lanish

Telefon
(+998 65) 223-21-20

Elektron manzil
buxoro@adliya.uz

Xabarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

05

Иш, иш ҳақи, ишсизлик...


Инсон оддий ҳаёт кечириши учун у аввало, моддий жиҳатдан таъминланган бўлиши керак. Бунинг акси бўлса-чи? Шундай бўлса, бундан ёмони йўқ. Натижада фуқаролар бузилган ҳуқуқларини тиклаш мақсадида ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига мурожаат қилишларига сабаб бўлади.

Жумладан, Бухоро шаҳар, Мустақиллик кўчаси, 76/2-уй 48-хонадонда яшовчи фуқаро Н.Ишқулованинг адлия бошқармасига Ўзагросуғурта АЖ Бухоро вилоят филиали ва Вобкент туман бўлими томонидан ойлик иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар ҳозирги кунга қадар тўланмаганлигидан норози бўлиб мурожаат қилган.

Мурожаат адлия ходимлари томонидан батафсил ўрганиб чиқилганда Ўзагросуғурта АЖ Бухоро вилоят филиали раҳбари 30.12.2019 йилдаги буйруғига асосан фуқаро Н.Ишқулова билан меҳнат шартномасини бекор қилган ҳамда мазкур буйруқда якуний ҳисоб китоб қилиниши белгиланган бўлсада, 27.01.2020 йилга қадар ходимнинг ойлик иш ҳақи тўловлари Вобкент туман бўлими томонидан тўланмаганлиги, фуқаро меҳнат дафтарчасини олганлиги тўғрисида шахсий варақасига имзо қўйилмаганлиги, фуқаронинг ўз хохишига асосан эгаллаб турган вазифасидан озод этиш ҳақидаги аризаси икки ҳафталик огоҳлантириш муддатига амал қилмасдан у билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинганлиги аниқланган.

Шунга кўра, бошқарма томонидан Ўзагросуғурта АЖ Бухоро вилоят филиалига жорий йилнинг 29 январь куни Қонунбузилиш ҳолатлари, унинг келиб чиқиш сабаблари ва шарт-шароитларини бартараф этиш юзасидан тақдимнома ҳамда Ўзагросуғурта АЖ Бухоро вилоят филиали Вокент туман бўлими мансабдор шахслари хатти-ҳаракатларида юқорида кўрсатиб ўтилган Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодексда назарда тутилган ҳуқуқбузарлик аломатлари мавжудлиги сабабли Бухоро вилоят Бандлик бош бошқармасига мансабдор шахсларига нисбатан жавобгарлик масаласини кўриб чиқиш учун маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш қўзғатиш юзасидан таклиф киритилиши таъминланди.


Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўлими бошлиғи Т.Азимов