Bog'lanish

Telefon
(+998 65) 223-21-20

Elektron manzil
buxoro@adliya.uz

Xabarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

05

Фуқаро мурожаатлари адлия органлари эътиборида!


Инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш йўлидаги саъй-ҳаракатлар амалга оширилаётган ислоҳотлар, кўзланган мақсадларимизнинг энг асосий йўналиши ҳисобланади. Зотан, инсон жамики дунёвий неъматлар орасида энг улуғи, унинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш эса шарафли вазифадир. Бироқ айрим мансабдор шасхларнинг ўз хизмат вазифаларини лозим даражада бажармаслиги оқибатида фуқароларнинг ҳақли эътирозларига сабаб бўлади.

Жумладан, Тошкент шаҳар, Юнусобод туман 13-даҳа, 1-уй 87-хонадонда яшовчи фуқаро Қ.Олимов Бухоро вилоят адлия бошқармасига Бухоро муҳандислик-технология институти томонидан унинг ойлик иш ҳақи ҳозирги кунга қадар тўланмаганлигидан норози бўлиб мурожаат қилган.

Бошқарма ходимлари томонидан мурожаат батафсил ўрганиб чиқилганда фуқаро Қ.Олимов билан институт раҳбарияти ўртасида меҳнат шартномаси бекор қилинган ҳамда мазкур буйруқда якуний ҳисоб китоб қилиниши белгиланган иш ҳақи тўланиши 2020 йилда кўриб чиқилиши маълум қилинган. 

Ваҳоланки, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 15 августдаги “Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартиришлар” 662-сон Қарорининг 15-бандида Олий таълим муассасаларида меҳнатга соатбай ҳақ тўлаш ўқув йилида 200 соатдан ортиқ бўлмаган ҳажмда: олий таълим муассасасининг штатдаги профессор-ўқитувчилар таркибига ҳамда раҳбар ходимларига, шунингдек, унинг илмий таркибий бўлинмалари илмий ходимлари томонидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда бажарилган ўқув ишлари учун; бошқа ташкилотлардан жалб этиладиган ўқитувчилар, илмий ходимлар ва бошқа мутахассисларнинг ўқув ишлари учун ҳақ тўлашда қўлланилиши,

16-бандида ўқув машғулотларини ўтказганлик учун меҳнатга соатбай ҳақ тўлаш миқдори қонун ҳужжатларига мувофиқ белгиланиши кўрсатилган.

Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Меҳнат Кодексининг 110-моддасида Меҳнат шартномаси ходимнинг ташаббуси билан бекор қилинганда унга тегишли иш ҳақи, унинг миқдори хусусида низо бўлмаса:

1) қонун бўйича ёки шартномага мувофиқ меҳнат шартномасини бекор қилиш ҳақида иш берувчини огоҳлантириши шарт бўлган ходимга, — огоҳлантиришига кўра у ишни ташлаб кетишга ҳақли бўлган кундан кечиктирмасдан; 2) меҳнат шартномасини бекор қилиши ҳақида иш берувчини огоҳлантириши шарт бўлмаган ходимга, — ишдан кетган кунининг эртасидан кечиктирмасдан тўланиши лозимлиги белгиланган. Шунингдек, Меҳнат шартномаси бекор қилинганда ходимга тегишли ҳақнинг миқдори юзасидан низо чиққан тақдирда, ходимга шак-шубҳасиз тегадиган суммани иш берувчи ушбу модданинг биринчи ва иккинчи қисмларида кўрсатилган муддатларда тўлаши шартлиги кўрсатилган.

Шунингдек, ўрганиш давомида Институт томонидан фуқаро Қ.Олимовга ҳисобланган 8 107 440 сўм иш ҳақи 08.01.2020 йилда ходимнинг аризасига асосан ипотека кредити учун Қишлоқ-қурилиш банкнинг Галаосиё филиалига ва 13 473 сўм пластик карточкасига кўчириб берилганлиги маълум қилинган.

Ваҳоланки, Ўзбекистон Республикаси Меҳнат Кодексининг 164-моддасида умумий қоидага кўра, ходимнинг ёзма розилиги билан, бундай розилик бўлмаган тақдирда эса, — суднинг қарорига асосан меҳнат ҳақидан ушлаб қолиниши мумкинлиги, иш ҳақини ҳар гал тўлаш вақтида ушлаб қолинадиган ҳақнинг умумий миқдори ходимга тегишли бўлган меҳнат ҳақининг эллик фоизидан ортиб кетмаслиги лозимлиги белгиланган.

Натижада адлия ходимлари Ўзбекитон Республикаси Президентининг 2018 йил 13 апрелдаги ПҚ-3666-сонли қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги тўғрисида”ги Низомга мувофиқ Бухоро муҳандислик-технология институтига аниқланган қонунбузилиш ҳолатлари, унинг келиб чиқиш сабаблари ва шарт-шароитларини бартараф этиш юзасидан тақдимнома ҳамда Бухоро вилоят бандлик бош бошқармасига Бухоро муҳандислик-технология институти мансабдор шахсларига нисбатан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш қўзғатиш тўғрисида таклиф киритилиши таъминланди.


Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўлими бошлиғи Т.Азимов