Bog'lanish

Telefon
(+998 65) 223-21-20

Elektron manzil
buxoro@adliya.uz

Xabarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

05

Адлия аралашгач мурожаат ҳал этилди.


Бирон бир нарсадан шикоят қилиш биз учун –табиий. The New York Timesнинг ёзишича, суҳбат давомида биз дақиқада ўртача бир марта шикоят қилар эканмиз. Лекин шикоят асосли бўлса, бунинг учун айбдор шахсга нисбатан албатта жавобгарлик бор.

Ромитан туман Шўробод МФЙ Пески қишлоғи 74-уйда яшовчи фуқаро Ҳ.Насиллоев Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш Когон туман бўлими бош мутахассиси эканлигини маълум қилиб, унга корхона томонидан байрам муносабати билан мукофот пули берилмаганлигидан норози бўлиб Бухоро вилоят адлия бошқармасига мурожаат қилди.

Мурожаат адлия ходимлари томонидан батафсил ўрганилганда Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ва бошқарманинг тегишли буйруқлари ҳамда “Ходимларни мукофотлаш ва ҳар ойлик иш ҳақиларига шахсий устамаларини белгилаш” комиссиясининг йиғилиш баённомасига асосан Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг йигирма етти йиллик байрамини кенг нишонланиши муносабати билан бошқарма ходимлари бир ойлик иш ҳақи миқдоригача мукофотланиши белгиланган бўлсада, бошқарма томонидан Когон туман бўлими бош мутахассиси Ҳ.Насуллоев, Бухоро шаҳар бўлим бошлиғи С.Ҳайдаров ва бошқарма бош мутахассиси З.Қиёмиддиновлар мукофотланмаганлиги аниқланган.

Ваҳоланки, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 22 июндаги 409-сон қарори билан тасдиқланган “Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳаси ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш ва уларни моддий рағбатлантириш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 12-бандида мукофотларнинг аниқ миқдорларини белгилаш учун Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигида бюджет ташкилотлари ходимларини мукофотлаш тартибини белгилаш комиссияси ташкил этилиши, 6 кишидан иборат бўлган комиссия Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири қарори билан тузилиши ва қуйидагилардан иборат бўлиши: вазир (комиссия раиси), бош бухгалтер, кадрлар бошқармаси бошлиғи, юридик бўлим бошлиғи, меҳнат жамоаси ва касаба уюшма қўмитаси вакиллари, Комиссия қарори кўпчилик овоз билан қабул қилинади ва тегишли протокол билан расмийлаштирилиши, овозлар тенг бўлган тақдирда раиснинг овози ҳал қилувчи ҳисобланиши белгиланган.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигининг 11.06.2018 йилдаги 164-сонли буйруғи 2-иловаси билан тасдиқланган тартибнинг 2.1-бандига асосан байрам кунлари учун мукофотлар ва уларнинг миқдори белгиланган.

Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 180-моддасида иш ҳақи, мукофотлар, қўшимча тўловлар, устамалар ва меҳнат ҳақи тизимида назарда тутилган бошқа тўловлар рағбатлантириш турларига кирмаслиги, интизомий жазо амал қилиб турган муддат мобайнида ходимга нисбатан рағбатлантириш чоралари қўлланилмаслиги белгиланган.

Шунга кўра бошқарма ходимлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 13 апрелдаги ПҚ-3666-сонли қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги тўғрисида”ги Низомга мувофиқ Бухоро вилоят Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармасига аниқланган қонунбузилиш ҳолатлари, унинг келиб чиқиш сабаблари ва шарт-шароитларини бартараф этиш юзасидан тегишли тартибда тақдимнома киритилиши таъминланди.


Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўлими бошлиғи Т.Азимов