Bog'lanish

Telefon
(+998 65) 223-21-20

Elektron manzil
buxoro@adliya.uz

Xabarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

10

"Ҳуқуқий маърифат соати" ўтказилди.


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 13 декабрдаги ПҚ-4551-сон қарори билан тасдиқланган Чора-тадбирлар дастури 8-банди ижросини таъминлаш мақсадида Бухоро вилоят адлия бошқармасида ҳар ҳафтанинг "Жума" куни ҳуқуқий таълим бўйича ўқув соати этиб белгиланган.

Шунга кўра бошқарма ходимларининг ҳуқуқий билимларини юксалитириш, жамоада бирдамлик ва ишчанлик руҳини кўтариш мақсадида жорий йилнинг 31 январь куни бошқарманинг мажлислар залида "Ҳуқуқий маърифат соати" ўтказилди.

Тадбир давомида масъул ходимлар томонидан янги қабул қилинган қонун ҳужжатларининг мазмун-моҳияти ва аҳамияти юзасидан, хусусан, бошқарманинг Кадрлар бўлими бош маслаҳатчиси М.Давранов ҳамда бўлим бошлиғи И.Исматов томонидан “Ўзбекистон Республикасида жисмоний тарбия ва спортни янада такомиллаштириш ва оммалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Фармони, “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ижро этувчи тузилмасини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ва “Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг 2020-2030 йилларга мўлжалланган стратегиясида белгиланган вазифаларни 2020 йилда амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ҳамда “Чорвачилик тармоғини давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида” Президент қарорлари  ва бошқа янги қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун моҳияти ва аҳамияти юзасидан маърузалар қилинди.


Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими бошлиғи Б,Нишонов