Янгиликлар
Бухоро вилоят адлия бошқармаиснинг навбатдаги кенгайтирилган ҳайъат мажлиси бўлиб ўтди.
Бухоро вилоят адлия бошқармасининг навбатдаги кенгайтирилган ҳайъат мажлиси бошқарма бошлиғи Очилов Тулкин Ражаббоевич бошчилигида ўтказилди.
Келтирилишича, бошқарма ташаббуси билан Адлия вазирлигига 52 та норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни такомиллаштириш юзасидан таклифлар берилган, 61 та қонун ҳужжатлари лойиҳалари ҳуқуқий экспертизадан ўтказилган. Келиб тушган жами 6624 та мурожаатларнинг 5997 таси қонуний ҳал этилди. Ҳисобот даврида адлия бўлимлари томонидан ташкил этилган шахсий ва сайёр қабулларда 4576 та мурожаат қабул қилиниб, келиб тушган мурожаатларнинг 4555 таси 76 фоизи қонуний ҳал этилди.
Аниқланган 135612 та қонунбузилиш ҳолатларини бартараф этиш бўйича 1692 тақдимнома, 5219 та огоҳнома, маъмурий жавобгарликка тортиш юзасидан 333 та таклиф киритилди. Киритилган таъсир чоралари натижасида интизомий жавобгарликка тортилган шахслар сони 477 тани ташкил қилиб, шундан 28 таси вазифасидан озод қилинган, 312 та мансабдор шахс эса маъмурий жавобгарликка тортилди ва 14 млрд. 435 млн. 684 минг 122 сўм жисмоний шахсларга тўлаб берилиши таъминланди.
Таъкидланишича, одамлар ўзгаришлар самарасини амалда сезиши, ҳуқуқ ва қонунлар ҳалақит эмас, балки ёрдам беришини англаши керак. Қонунийлик барча даражада фуқаролар ҳаёти сифатини ошириш, мамлакатда тинчлик ва барқарорликни таъминлашнинг муҳим омили ҳисобланади. Ҳар бир фуқаронинг қонун олдида тенглиги ва жамиятда қонун устуворлиги тамойилларини таъминлаш ислоҳотлар самарадорлигининг кафолатидир. Шунга кўра бошқарма ва туман (шаҳар) адлия бўлимлари томонидан фуқаролар манфаатини кўзлаб, уларнинг бузилган қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини тиклаш, моддий ва маънавий зарарларни ундириш тўғрисида судларга жами 8 млрд. 152 млн. 181 минг 193 сўмлик 1 434 та даъво аризалари киритилган бўлиб, 6 млрд. 307 млн. 247 минг 094 сўмлик 1 387 та даъво аризаларнинг тегишли судлар томонидан қаноатлантирилди.
Шунингдек, ўтказилаётган мажлисда фуқароларга сифатли давлат хизматларини кўрсатиш соҳасида амалга оширилаётган ишлар ҳам таҳлил қилинди ва мавжуд холат бўйича камчиликлар, уларни бартараф этиш бўйича тавсиялар берилди.
Асосийси, адлия органлари ходимлари ўз фаолиятига халол, виждонан, ҳар бир ишга масъулият билан ёндошиб, бундан кейин ҳам "фуқаролар адлия органлари фаолиятидан рози бўлиши керак" деган тамойилга амал қилиш лозимлиги айтилди.
Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими бошлиғи Б.Нишонов