Янгиликлар
Фуқароларнинг ҳаёти, жамиятдаги ўрни ва турмуш тарзини белгилаб берувчи асосий ҳужжат бу - Конституциядир.
Жорий йилнинг 11 февраль куни Улуғ аждодимиз, сўз мулкининг султони Мир Алишер Навоий таваллудининг 579 йиллиги муносабати билан Бухоро шаҳридаги 32-“Меҳрибонлик уйи” тарбияланувчилари, тарбиячилари томонидан Навоийхонлик кечаси ўтказилди.
Мазкур кечада Бухоро вилоят адлия бошқармасининг масъул ходимлари ҳам иштирок этиб, тадбирда Конституциямизнинг мазмун-моҳияти, тузилиши, моддаларда акс этган асосий принциплар ҳақида болажонларга қизиқарли маълумотлар бериб ўтишди.
Тадбир давомида болажонларнинг билим салоҳиятини янада бойитиш мақсадида тезкор савол-жавоб ўтказилиб, фаолларга турли адабиётлар туҳфа қилинди.
Дарҳақиқат, фуқароларнинг ҳаёти, жамиятдаги ўрни ва турмуш тарзини белгилаб берувчи асосий ҳужжат бу - Конституциядир.
Тадбир якунида 32-сонли меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари бош қомусимиз Конституцияни моддама-модда айтиб, унга атаб шеърлар ижро этишди.
Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими Н.Джураева